Ҳафта давомида электр энергиясига бўлган талаб 16,5 млн киловатт-соатга ошди, бу умумий кўрсаткичнинг ўртача 7,1 фоизини ташкил этади.
25 ва 26 июль кунлари Ўзбекистон энергетика тизимида электр энергияси истеъмоли бўйича мутлақ тарихий рекордлар қайд этилди.
25 июль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +39,7 даража бўлганида энергетика тизимида энергия истеъмоли 11 822 мегаваттга етди. Бу ёзги давр учун мутлақ рекорд бўлди ва 2023 йил 28 июлда +40 даража ҳароратда қайд этилган энг юқори истеъмолдан 343 мегаваттга кўп.
26 июль куни электр энергиясининг кунлик максимал истеъмоли 253,3 миллион киловатт/соатни ташкил этди, бу 2023 йил 28 июлдаги максимал ёзги истеъмолга нисбатан 0,9 миллион киловатт/соатга кўпдир.
Тошкентда 26 июль куни электр энергияси истеъмоли бўйича мутлақ тарихий рекорд қайд этилди – 1705 мегаватт. Бу ўтган йилнинг 27 июлида +40,1 даража ҳароратда қайд этилган максимал истеъмолдан 97 мегаваттга кўпдир.
Анормал даражада юқори ҳарорат ва ҳаво ва кабель электр узатиш линияларининг ўтказувчанлиги пасайганлиги сабабли пойтахт электр тармоқларининг айрим объектларида ўта юқори юкламалар қайд этилди.
Тизимдаги авариялар ривожланишининг олдини олиш ва истеъмолчиларнинг оммавий узилишларини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳридаги истеъмолчилар учун қисқа муддатли вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Айни пайтда тармоқнинг умумий қуввати 1300 мегаватт захирага эга бўлиб, 1900 мегаваттга яқини ёки энергияга бўлган эҳтиёжнинг 16 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобига қопланади. Бу соатига 590 минг куб метр газни тежаш имконини беради.
Ғайритабиий иссиқлик вақтида айрим тармоқларда содир бўлаётган авариялар ҳудудларда тузилган махсус гуруҳлар томонидан кечиктирмасдан бартараф этилмоқда.