Қозоғистонда атом електр стансиясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди, сайловчиларнинг 51 фоиздан кўпроғи иштирок етди, деб ёзади «Интерфакс» Марказий сайлов комиссиясига таяниб.
Улар овозни ҳақиқий деб тан олиш учун зарур бўлган чегара 50% еканлигини еслатиб ўтишди.
Референдумга қўйилган ягона савол: »Сиз Қозоғистонда атом електр стансияси қурилишига розимисиз?». Референдум натижалари кейинроқ маълум бўлади.
Бундан олдин Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токайев фуқаролар атом електр стансиясини қуриш ғоясини маъқулласа, у ҳолда бу ишни енг илғор технологияларга ега компанияларнинг халқаро консорсиуми амалга ошириши кераклигини айтди.
Еслатиб ўтамиз: 2024 йил 2 сентабр куни Қосим-Жомарт Токайев Қозоғистонда атом електр стансиясини қуриш бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган еди.
Республика референдумини ташкил етиш ва ўтказиш Референдум ўтказувчи Марказий комиссия функсияларини амалга оширувчи Марказий сайлов комиссиясига, шунингдек, ҳудудий ва участка сайлов комиссияларига юкланади. Референдумни ўтказиш учун 15,5 миллиард тенге сарфланади.