Трамп АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонди — Fox News

Dunyo

Fox News Трампнинг АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини хабар қилди. Республикачилардан номзод 277 та сайловчи овозини олган бўлса, демократ Камала Харрис 226 та овоз олди. Овозларни расмий санаш жараёни ҳали якунланмаган.

Республикачилар вакили Дональд Трамп 277 та сайловчи овозини қўлга киритган бўлса, демократ Камала Харрис 226 та овоз олди, деб хабар бермоқда Фох Неwс.

Ғалаба қозониш учун номзодлар 270 та сайловчи овозини тўплашлари керак. Овозларни расмий санаш ҳали якунланмаган. Fox News республикачиларни қўллаб-қувватлаши билан танилган.

Агар республикачи номзод бу кўрсаткичга эришса, у 120 йилдан ортиқ вақт ичида қайта сайланмаган ва кейин яна президент бўлган биринчи раҳбар бўлади. Бундай ҳолат охирги марта 1892 йилда Гровер Кливленд билан содир бўлган эди.

РИА «Новости» хабар беришича, Трамп 16 тадан сайловчи овози берадиган Шимолий Каролина ва Жоржияда ғалаба қозонди.

Associated Press агентлиги маълум қилишича, бу натижалар унинг президентлик пойгасидаги мавқеини мустаҳкамлайди, чунки ҳар иккала штат ҳам жорий сайлов даврида ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда Трамп Пенсилванияда ҳам етакчиликни сақлаб турибди. У ерда 90% овозлар ҳисобланганида, у 51,2% овоз олган, демократлар номзоди Камала Харрис эса 47,7% овозга эга. Мичиганда 90% овозлар ҳисобланиб, Трамп 52,3% билан олдинда, Харрис эса 46% овоз олган. Аризонада 51% овозлар ҳисобланганида, Трампда 49,9%, Харрисда эса 49,2% овоз бор.

10 ва 6 та сайловчи овози берадиган Висконсин ва Невадада ҳам Трамп етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бу штатлар «тебранувчи» деб ҳисобланади, чунки уларнинг сайловчилари бирор партияни доимий афзал кўрмайдилар ва айнан шу ерларда овоз бериш натижаси ҳал бўлади. Сайловларда ғалаба қозониш учун номзод 270 та сайловчи овозини олиши керак.

Илгари Трамп Флоридадаги Палм-Бичда ўз тарафдорларига мурожаат қилишни режалаштирган эди.

Трамп биринчи муҳим тебранувчи штат - Шимолий Каролинада 16 та сайловчи овози билан ғалаба қозонди.

Демократлардан АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис жамоаси АҚШдаги сайловларнинг дастлабки натижаларидан ташвишга тушганини билдирди.

Mavzuga oid materiallar