Tesla бош директори Илон Маскнинг Трамп билан яқин ҳамкорлиги компанияга янги маъмуриятда сезиларли устунлик бериши мумкин.
Жума куни бўлиб ўтган кундузги савдоларда Tesla акциялари 6 фоиздан кўпроққа кўтарилиб, 313 доллар атрофида бўлди. Бу 2022 йил сентябридан бери Tesla акциялари 300 доллардан ошганидан бери биринчи марта содир бўлди.
Ҳозирда Tesla бозор капиталлашуви бўйича жаҳондаги тўққизинчи йирик компания ҳисобланади.
Deepwater Asset Management бошқарув шериги Джин Манстернинг таъкидлашича, Tesla акциялари сўнгги 12 савдо кунида 44 фоизга ошган, бу худди шу даврда Nasdaq индексининг 4 фоизлик ўсишидан сезиларли даражада юқори.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди, унда Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ғалаба қозонди.