Алишер Қодиров аёлларни армияга юборишни таклиф қилди
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров хотин-қизларга армияда хизмат қилиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди. Бундай амалиёт Исроилда ҳам амал қилади.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров хотин-қизларга армияда хизмат қилиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди. Бундай амалиёт Исроилда ҳам амал қилади.
2024 йилда Ўзбекистон Қонунчилик палатасига аёл номзодларнинг улуши энг юқори кўрсаткичга етди ва 44,7% ни ташкил этди. 2024 йилги сайловга номзодларнинг ўртача ёши 47,2 ёш бўлиб, номзодларнинг 40% дан ортиғи 45 ёшдан кичик.
Аёлларни ҳимоя қилиш ордери профилактика инспектори томонидан босим, зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилади. Энди ордерни ЯИДХП орқали бепул олиш мумкин.
Ўзбекистонда 2022-2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида жиноят натижасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар сони 1831 тани ташкил этган. Прокурорлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга маънавий зарарни ундириш бўйича 3,8 млрд сўмлик 74 та даъво аризаси киритилган.
«Бача-бош» Афғонистонда мавжуд бўлган маданий удум ҳисобланади. Амалиёт патриархат, қашшоқлик, ижтимоий тузилма ва ҳуқуқий ҳимоянинг етишмаслиги элементларини ўз ичига олган маҳаллий маданий анъаналарнинг мураккаб ва қарама-қарши томонини ифодалайди.
21-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаши ва ахлоқ тузатиш йўлига ўтишини аниқлаш мезонларига бағишланган комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 1159 нафар судланган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
2024 йил январь ойида Бухоро вилоятида аёл тўрт ёшли боласини бешикка боғлаб, калтаклаб, бир неча ой давомида таёқ билан қийноққа солгани маълум бўлди. Болалар омбудсмани идораси ушбу ҳолатда яна қаттиқроқ модда қўлланилганини хабар қилди. Айбланувчи 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Олимларнинг таъкидлашича, аёл мияси янги маълумотни анча яхши қабул қилади ва уни эркак миясига қараганда фаолроқ қайта ишлашга қодир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёлларда миянинг кўплаб соҳалари анча фаолроқ ишлайди.
Қозоғистон президенти оиладаги ззўравонликка қарши курашга қаратилган тузатишларни имзолади. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда. Тузатишлар айрим ҳолатларда томонларнинг ярашуви имкониятини ҳам истисно қилади.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.