Mavzuga oid materiallar: аёллар

БМТ: Дунёда ҳар 10 дақиқада оиладаги зўравонлик туфайли бир аёл ёки қиз ҳалок бўлмоқда

Dunyo

БМТнинг «Аёллар» тузилмаси томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, дунёда ҳар куни турмуш ўртоғи ёки яқин қариндоши томонидан 140 нафар аёл ва қиз ҳалок бўлади, бу ўртача ҳар 10 дақиқада бир аёлни ташкил этади.

Тошкентда инсон капиталини ривожлантириш орқали хотин-қизлар ва ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш орқали демографик дивиденддан фойдаланиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Иштирокчилар иқтисодий тараққиётнинг асосий омили сифатида ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ироқда қизлар учун розилик ёшини 18 ёшдан 9 ёшгача туширмоқчи

O‘zbekiston

Ироқнинг мусулмон партиялари мамлакатда қизлар учун розилик ёшини 18 ёшдан 9 ёшгача пасайтириш тўғрисидаги янги қонунни қабул қилиш учун таклиф киритди. Бундан ташқари, аёлларни ажралиш, фарзандлар васийлигини олиш ва мерос ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқчи.

Women in Tech: Тошкент турли мамлакатларнинг IT соҳаси вакилларини бир жойга тўплади

O‘zbekiston

Тошкентда Women in Tech CCA Awards 2024 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Кенг кўламли тадбирда турли мамлакатлардан IT-саноатнинг етакчи вакиллари, стартап асосчилари ва новаторлар иштирок этди. Ҳар бир тоифадаги ғолиблар 14 ноябрь куни Парижда ўтказиладиган Women in Tech Global Awards мукофотининг қисқа рўйхатига киритилди.

The New Yorker: Саудия Арабистони қироли ўнлаб йиллар давомида қизларини қамоқда ушлаб, гиёҳванд моддаларни ичирди

Dunyo

Иорданиялик Ануд ал-Файз Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ ибн Абдул Азиз билан турмуш қурган ва тўрт қиз туққан. Нолинчи йиллар бошида у эрининг ҳужумидан қўрқиб, Буюк Британияга қочиб кетди. Аёл Лондондаги қизлари билан бирлашиш умидида эди, лекин қирол уларни виллада қамаб қўйди. Қирол оиласида ишлайдиган шифокорнинг айтишича, маликани гиёҳванд моддаларга ўтқазишган, очлик ва ташналикдан ўлдиришган. Шифокорнинг сўзларига кўра, ёмон шароитлар деярли икки қизнинг ўлимига сабаб бўлган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.