O‘zbekiston

15 ёшли пара атлет қиз найза улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди

Париждаги Паралимпия ўйинларида 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева найза улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди. Унинг натижаси 43,12 метрни ташкил этди. Айни пайтда Ўзбекистон 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан медаллар ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.

«Наманган сув таъминоти» тендерларида 846 млн сўмлик ҳуқуқбузарликлар аниқланди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Наманган сув таъминоти»га нисбатан маъмурий баённома тузилиб, судга берилган. Идора томонидан 846,1 миллион сўмлик 36 та тендер лотларида қоидабузарликлар аниқланган.

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни тиклаши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Манфред Хутерер билан учрашди. Вазирлик раҳбари 20 йилдан кўпроқ вақт олдин йўловчилар оқимининг пасайиши туфайли Тошкентга парвозларни тўхтатган Lufthansa авиакомпанияси парвозлари тез орада тикланишига умид билдирди.

Шольц 15-17 сентябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади

Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. У президент Шавкат Мирзиёев билан 5+1 форматидаги «Марказий Осиё - Германия» саммити доирасида икки томонлама учрашув ўтказади. Мирзиёев ва Шолс 2023 йилда Берлинда ҳам шундай учрашув ўтказганди.

Толиббой Йўлдошев Паралимпия чемпиони бўлди

Толиббой Йўлдошев Ф37 классидаги диск улоқтириш бўйича Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди. Унинг натижаси 57,28 метрни ташкил этди. Бу терма жамоа жамғарган тўққизинчи олтиндир.

Тошкент аэропортида божхона ходимлари кучли таъсир қилувчи моддалар солинган 10 мингга яқин қаҳва қадоғини мусодара қилди

Тошкент аэропортида божхона ходимлари йўловчилардан кучли таъсир қилувчи модда — сибутраминнинг 10 мингга яқин қадоғини олиб қўйди. Моддани Ўзбекистонга Истанбулдан қаҳва ниқоби остида олиб киришга уринган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сафия Бурхонова учинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди

Ядро улоқтиришда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сафия Бурхонова 14,12 метр натижа кўрсатиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи кумуш медални қўшиб қўйди. Аввалроқ у Рио-2016 Паралимпия ўйинларида кумуш, 2020 йилда Токиода олтин медални қўлга киритганди.

Korzinka хатоларни тан олди ва «Энг арзон нарх» шиорини ўзгартирди

6 сентябрь куни Рақобат қўмитаси ва Korzinka супермаркетлар тармоғининг иши якунлангани маълум бўлди. Ритейлер қўмита қарорига эътироз билдирмасликка қарор қилди ва энг паст нархлар стратегиясининг номини ўзгартирди.

Ўзбекистонлик паралимпиячилар яна иккита олтин медални қўлга киритди

Дастлаб пара дзюдочи Шерзод Намозов грузиялик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, кейинчалик пара енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков уч карра Паралимпия чемпиони бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими ўз ходимларини ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қўл остидагиларни ҳақоратлагани акс этган аудиоёзув тарқалди. Воқеа туман раҳбарининг қурилиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосарлари билан ўтказган йиғилишида содир бўлган. Туман раҳбарига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.

Бекободда ҳалок бўлган ҲЭТ ходими оиласига компенсация тўланмади: Давлат меҳнат инспекцияси масалани ҳал қилди

Давлат меҳнат инспекцияси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда вафот этган ходимнинг оиласига компенсация пулини олишда ёрдам берди. Дастлаб ташкилот пул тўлашни хоҳламаган.

Нафақага чиқаётганда иш стажини ҳисоблашда қандай қилиб муаммонинг олдини олиш мумкин?

Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсия ёшига етган Ўзбекистон фуқаролари кўпинча иш стажининг йўқлиги муаммосига дуч келишади. Жамғарма хабарида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.