O‘zbekiston

Ўзбекистонда метан ва пропан нархи яна ошди: Арипов йиғилиш ўтказди

1 августдан Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг чакана нархига чеклов тўхтатилди. Эндиликда тадбиркорлар ёқилғи нархини ўзлари белгилайди. 1 август куни бош вазир Абдулла Арипов ёқилғи-энергетика масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Аксилкоррупция агентлиги биринчи ярим якунларини таҳлил қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2024 йилнинг олти ойи давомидаги фаолиятини таҳлил қилди. Вазирлик ва идораларнинг ярмидан камроғи давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ошкор қилган. Спорт вазирлиги ва Тиббиёт билим юрти энг яхши натижаларга эришди.

Хонандаларнинг маъмурлари ҳам лицензия олиши керак

«Ўзбекконцерт» концерт ва томоша фаолияти билан шуғулланувчи санъаткорлар маъмурлари ҳам тегишли лицензияга эга бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Акс ҳолда, қоидабузарлар 15 дан 25 БҲМгача жаримага тортилади.

Россиядан олиб келинган гугуртлар талабларга жавоб бермаслиги аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси текширув давомида барча машҳур компанияларнинг гугуртлари, шу жумладан, Россиядан олиб келинганлари ҳам ГОСТ талабларига жавоб бермаслигини аниқлади. Таҳлиллар 29,8 фоиз кам тўлдирилган гугурт маҳсулотлари сотилганини кўрсатди.

Кондиционери ишламаган купе чипталаридан пуллар чегириб қолинади

Сафар давомида купедаги совитиш тизими ишламаса, йўловчилар тегишли далиллар билан Рақобат қўмитаси ёки «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖга мурожаат қилиши мумкин. Маълумот тасдиқланса, тегишли пул компенсация сифатида қайтарилади.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони 129 тани ташкил этди

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган маданият ва истироҳат боғлари сони 129 тани ташкил этди. Статистика агентлиги ҳудудларда фаолият юритаётган истироҳат боғлари рўйхатини ҳам тақдим этди.

Кенгаш Тошкентда 20 та пиёдалар ўтиш жойини қуриш учун 107 млрд сўм ажратади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 20 та баланд пиёдалар ўтиш жойининг дастлабки қурилиш ишлари учун 53,6 млрд сўм маблағ ажратилди. Қурилиш ишларига жами 107,2 млрд сўм маблағ сарфланади.

Ўзбекистон аҳолиси 37,1 млн кишидан ошди

2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси 334 мингдан зиёдга кўпайиб, 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди. Аҳолининг ўртача ёши эркакларда 28,5 ёш, аёлларда 30 ёш.

4 нафар пиёдани ўлдирган ҳайдовчига ҳукм чиқарилди

Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган беш нафар пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Суд уни тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди, шунингдек, у уч йилга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Грузияда хорижий агентлар тўғрисидаги қонун кучга кирди

1 августдан Грузияда хорижий агентлар ҳақидаги қонун кучга кирди. Унда даромадининг 20 фоиздан ортиғини хориждан оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш миллий агентлигида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юкланган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.