O‘zbekiston

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда YouTube фаолиятида узилишлар кузатилганини рад этди

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги YouTube фаолиятида узилишлар кузатилганини рад этди. Россиядаги чекловлар Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, YouTube нормал режимда ишлаяпти, дейилади вазирлик хабарида.

Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари кам таъминланганлар учун мўлжалланган пулларни ўғирлади

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Гумонланувчи Ф.К. Жиноят кодексининг икки моддаси билан айбланган. У бир йилу саккиз ойлик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманини ривожлантиришга 3,4 трлн сўм йўналтирилади

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида қарийб 3,5 трлн сўмлик 104 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Хусусан, маблағ умумий фойдаланишдаги ва ички йўлларни таъмирлаш, сув тармоқлари ва гидротехника иншоотларини қуришга йўналтирилади.

Ўзбекистонда қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарлари рўйхати ишлаб чиқилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ўзбекистонда мажбурий қайта ишланиши керак бўлган товарлар рўйхатини эълон қилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш имконини беради. Муҳими, бу атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Тошкентда «Ўйинлар» сериалининг халқаро премьераси бўлиб ўтди

Тошкентда 1980 йилги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақидаги «Ўйинлар» сериалининг халқаро премьераси бўлиб ўтди. Воқеаларнинг бир қисми Тошкент ва Тошкент вилоятида, жумладан, Ангрен, Красногорск ва Чирчиқ шаҳарларида бўлиб ўтади.

«Черноголовка» ичимлиги ва бошқа бир қатор маҳсулотлар Рақобат қўмитаси синовидан ўта олмади

«Черноголовка» ичимлиги ва бошқа бир қатор маҳсулотлар Рақобат қўмитаси синовидан ўта олмади. Синов натижаларига кўра, тўққизта озиқ-овқат маҳсулотидан саккизтаси, яъни 88 фоизи амалдаги техник регламентларга номувофиқ бўлиб чиқди.

ОТБ энергия ва молиявий бозорлардаги ислоҳотлар учун 400 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга умумий қиймати 400 млн доллар бўлган иккита кредит ажратади, бу орқали Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватланади.

ҲЭТ электр энергияси учун тўловлардаги узилишлардан огоҳлантирди

«Ҳудудий электр тармоқлари» 31 июлдан 5 августга қадар электр энергияси учун тўловларда узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ.

Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда етказилган зарарни қоплаш тартиби қайта кўриб чиқилди

Ўзбекистонда гидротехника иншоотларида содир бўлган фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплашнинг янги тартиби жорий этилмоқда.

Тошкентдаги «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозори ёпилди

Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозорида бир қатор қўпол санитария қоидабузарликлари аниқланди. Барча қонунбузарликлар бартараф этилмагунча ва вазият тузатилгунга қадар бозор фаолияти тўхтатилади.

Ҳиндистонда кўчки: қурбонлар сони 140 кишидан ошди

Ҳиндистоннинг Керала штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 146 нафарга етди, яна 120 киши жароҳат олган. Аввалроқ штат бош вазири вайроналар остида ҳам жуда кўп одамлар қолганини маълум қилганди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.