O‘zbekiston

Тошкентдаги «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозори ёпилди

Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» озиқ-овқат бозорида бир қатор қўпол санитария қоидабузарликлари аниқланди. Барча қонунбузарликлар бартараф этилмагунча ва вазият тузатилгунга қадар бозор фаолияти тўхтатилади.

Ҳиндистонда кўчки: қурбонлар сони 140 кишидан ошди

Ҳиндистоннинг Керала штатида содир бўлган кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 146 нафарга етди, яна 120 киши жароҳат олган. Аввалроқ штат бош вазири вайроналар остида ҳам жуда кўп одамлар қолганини маълум қилганди.

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан унга иккита зотдор от совға қилди. Унинг бу олийжаноб жонзотларга бўлган меҳрини билган ҳолда, бу совға унга ёқишига ишончим комил, деди Чеченистон раҳбари.

СЭҚ кўчада сотиладиган музқаймоқларни истеъмол қилмасликни тавсия қилди

Кўчада сотилаётган музқаймоқларда стафилококк бактериялари аниқланган. Бугунги кунда кўчада сотиладиган музқаймоқ идишларининг аксарияти санитария талабларига жавоб бермайди. СЭҚ бу турдаги музқаймоқлардан воз кечишни тавсия қилди.

Яна 40 даражалик иссиқ: 31 июль учун об-ҳаво

31 июль куни Ўзбекистонда жорий ой учун одатий иссиқ ҳаво кутилмоқда. Айрим ҳудудларда шамол бироз кучайиши мумкин. Тошкентда кечаси 23–25°, кундузи 38–40° иссиқ бўлади.

Бухорода эркак собиқ севгилисининг интим суратларини тарқатди: жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида эркак собиқ севгилисининг интим суратларини тарқатди. Йигит қизнинг яланғоч суратларини яширинча олган, ажрашгандан сўнг эса у сурат ва видеоларни Telegram каналлар орқали тарқатган. Эркакка нисбатан жиноий иш очилган.

Яна бир ўзбекистонлик олимпиадачи ярим финалга йўл олди

Эшкак эшиш олимпиадасининг чорак финал баҳслари якунланди. Анна Пракатень Париж-2024 ўйинларидаги муваффақиятли юришини давом эттирди. Спортчи тўғридан-тўғри 1 август куни бўлиб ўтадиган ярим финал иштирокчисига айланди.

Тошкент вилоятида 10 млн долларга электроскутерлар ишлаб чиқарувчи завод очиш режалаштирилмоқда

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида электроскутерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати 10 млн долларга баҳоланган, Хитой билан қўшма корхона 2025 йилнинг иккинчи чорагида иш бошлаши керак.

Андижонда йилнинг асосий мусиқий фестивали бўлиб ўтмоқда

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида вилоят ҳокимлиги ва Шуҳрат Абдураҳмонов ташаббуси билан «Дунё садолари» фестивали бўлиб ўтмоқда. Jah Khalib, Юлдуз Усмонова, Ҳамдам Собиров каби юлдузлар аллақачон саҳнага чиқди. Шунингдек, Jony, Шоҳруҳхон, Райҳон ва руминиялик юлдуз Инна ҳам қўшиқ куйлаши кутилмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистонда «бажонидил» сотилаётган афғонистон газли сувини тақиқлади

Қозоғистон Афғонистондан Royal, Paradise, Mani, Pure ва «Олтин ҳаёт» анорли газланган ичимликлар харид қилмасликка қарор қилди. Бунга банкада бўёқ таркиби (азорубин Э122) ҳақида огоҳлантирувчи ёрлиқ йўқлиги сабаб бўлган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.