O‘zbekiston

Ўзбекистонда ҳарбий туризмни ривожлантириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги туризмнинг геологик, илмий ва ҳарбий турларини ривожлантиришни таклиф қилди. Сайёҳлик дастурига қурол-яроғдан ўқ отиш, самолёт ва зирҳли транспорт воситаларини миниш таклиф этилмоқда.

Afrosiyob поездлари қатнов жадвали 1 соат олдинга сурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Afrosiyob поездлари қатнов жадвали 1 соат олдинга сурилиши режалаштирилмоқда. Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, деб хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари».

Кекса одамлар иссиқдан тез-тез ўлмоқда — БМТ

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, охирги пайтларда жазирамадан вафот этган 65 ёшдан катталар сони 85 фоизга ошган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) маълумотларига кўра, бугунги кунда барча болаларнинг деярли 25 фоизи тез-тез иссиқлик тўлқинларига дучор бўлишади.

Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди

Ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари 3 йил муддат мобайнида мол-мулк ва ер солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишлар фақат бир кунлик бўлганини маълум қилди

Энергетика вазирлиги ҳар куни соат 11:00 дан 17:00 гача электр энергияси узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирликнинг таъкидлашича, ҳеч бир вилоятда электр таъминотидан узиш бўйича бундай режалар йўқ.

Магистратурага қабул квотаси тасдиқланди

Таълим вазирлиги 2024/2025 ўқув йили учун магистратурага қабул ўринлари сонини тасдиқлади. Жами 17,5 минг ўрин ажратилган бўлиб, шундан ўзбек тилига 6 539 та, рус тилига 1 596 та ўрин ажратилган.

Адолатсиз қарорлар қабул қилган судья 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Нурафшон туманлараро маъмурий суди судьяси айбдор деб топилиб, жиноий жазога ҳукм қилинди. У оммавий-ҳуқуқий низоларни кўриб чиқиш жараёнида 27 та ҳолатда адолатсиз қарорлар қабул қилгани исботланган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.