O‘zbekiston

Сирдарёдаги иккита заправкада йирик газ ўғирликлари аниқланди: зарар салкам 30 млрд сўмни ташкил этди

Сирдарё вилоятида иккита ёқилғи қуйиш шохобчасидан қарийб 30 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Барча гумонланувчилар қўлга олинган.

Тошкент ЙҲХБ бошлиғи апрель ойида ишдан бўшатилган: расмий хабар берилмаган

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов 2024 йилнинг апрель ойида лавозимидан озод этилган. У бу лавозимда 2019 йилнинг март ойидан бери ишлаб келаётганди. Май ойидан буён бошлиқ вазифасини ўринбосар сифатида ишлаб келаётган Муҳаммад Одилов бажариб келмоқда.

«2024 йил тарихда қолади» — Павел Дуров блокчейн ва фирибгарларга қарши кураш ҳақида

Telegram асосчиси Павел Дуров крипто бозорининг янги иштирокчиларини алдашга интилаётган фирибгарларга қарши курашни кучайтиришини айтди. Энди мессенжерда оммавий каналларни рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилади. Бундан ташқари, ушбу бозорни марказсизлаштириш учун канални текшириш иловалари пайдо бўлади.

Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида комиссия тузилади

Президентнинг янги қарори билан қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилади.

Ўзбекистонда ФҲДЁдан рўйхатдан ўтмасдан никоҳ тузганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда эрта турмуш қуриш ва диний маросимларни ФҲДЁсиз ўтказиш учун жазо кучайтирилиши мумкин. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ўзбекистон фуқароси 200 кВт лимитни бекор қилишни талаб қилиб, Вазирлар Маҳкамаси устидан судга мурожаат қилди

Ўзбекистон фуқароси 200 киловатт-соат ижтимоий норма бўйича ҳукумат қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб Олий судга мурожаат қилди. У 2024 йил 19 июнда ариза топширган, аммо мурожаат рад этилган.

Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади

2024 йил 1 октябрдан реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади.

Икки олий ўқув юрти негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда

Президент қарори билан Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади.

«Нефтгазмонтаж» МЧЖ давлат улушининг 100 фоизини сотади

«Нефтгазмонтаж» МЧЖ давлат улушининг 100 фоизини жмузокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида савдо жараёнлари бошлайди. «Mosaic Financial» компанияси ушбу битим бўйича Давактивнинг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ходимлари рағбатлантирилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб ТИЭК ходимларини иш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари (KPI) амалга ошириш асосида мукофотлаш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, «педиатр», «психиатр» ва «фтизиатр» штатлари жойлардаги ТИЭКларга ажратилади ва ихтисослаштирилган ТИ ЭКлар тугатилади.

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляенни Еврокомиссия раҳбари лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляенга табрик йўллади. У аввалроқ бу лавозимга қайта сайланганди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга Еврокомиссия раисининг шахсий ҳиссаси катта эканини таъкидлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.