Президент умумий қиймати $3,4 млрд бўлган 11 та лойиҳа билан танишди
Тошкент вилоятида умумий қиймати 26 миллиард доллар бўлган 125 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида уларнинг 11 тасида бўлди. Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Саудия Арабистони, Россия, Озарбайжон инвесторлари ва маҳаллий тадбиркорлар турли соҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда.