Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.
Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлади. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бошлиғи президентга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
