Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш ҳажми 3 баробарга ошиши мумкин

O‘zbekiston

2024 йил охирига келиб Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш 3 баробарга ошиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлиги баёнот берди. Унга кўра, ҳажм 2023 йилдаги 1,28 миллиард куб метрдан жорий йилда 3,8 миллиард куб метргача ошиши мумкин.

Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги «Интерфакс»га берган интервьюсида маълум қилди:
«Газпром» ХАЖ ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида имзоланган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Россия газининг Ўзбекистонга йиллик ташиш ҳажмини 2023 йилдаги 1,28 миллиард куб метрдан 2024 йилда 3,8 миллиард куб метргача ошириш белгиланди.

Ўтган йил давомида Қозоғистон Ўзбекистонга 1,281 миллиард куб метр Россия газини етказиб берди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида – 1,114 млрд.

Эслатиб ўтамиз, Россия газининг Қозоғистон орқали транзити бўйича келишув ўтган йилнинг июнь ойида имзоланган эди. Газ тескари режимда Марказий Осиё – Марказ газ қувурлари тизимига асосланган махсус йўналиш бўйича етказилади.

2026 йилдан бошлаб Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми янада ошиши кутилмоқда – йилига 11 миллиард куб метргача.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.