Наманганда маст эркак шифохона ҳушёрлик пунктида ўзини осиб қўйди

O‘zbekiston

Наманган вилояти Чортоқ туманида марказий шифохонанинг ҳушёрлик пунктида эркак ўзини осиб қўйди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни маст ҳолатда ва турар-жой биносига кираверишда ётгани сабабли шифохона бўлимига олиб келган.

Наманган вилоятида маст ҳолатда эркак ҳушёрлик пунктида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Взгляд.uzʼга маълум қилди.

Бошқарма маълумотларига кўра, 8 апрель куни тахминан соат 00:40 да марказий шифохонанинг жонлантириш бўлимида 1981 йилда туғилган эркак киши деразанинг темир панжарасига ўзини осиб вафот этган.
«Аниқланишича, 7 апрель куни профилактика инспектори эркакни маст ҳолда, турар-жой биносига кираверишда ётгани учун қабул қилиш пунктига олиб борган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.