Qatar Airways Доҳадан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

O‘zbekiston

Qatar Airways лоукостер 2 июндан Доҳа–Тошкент–Доҳа йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Улар ҳафтада тўрт марта ўтказилади.

Qatar Airways авиакомпанияси Доҳа–Тошкент–Доҳа йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси Ашраф Хўжаев ва авиакомпания бош директори Бадр Муҳаммад Аль-Мийр ўртасидаги учрашувда келишувга эришилди.

Мазкур йўналиш бўйича биринчи рейс жорий йилнинг 2 июнига мўлжалланган. Дастлаб рейслар ҳафтасига 4 марта, кейин эса ҳар куни амалга оширилади.

Qatar Airways — Доҳанинг Ҳамад халқаро аэропортида жойлашган маркази билан Қатарнинг миллий авиаташувчиси. Компания 1994 йилда парвозларни амалга ошира бошлаган ва ҳозирда 170 дан ортиқ шаҳарларга парвозларни амалга оширмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.