Россияда ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ётоқхона ташкилотчиси қўлга олинди

O‘zbekiston

Москва вилоятида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган ётоқхона ташкилотчиси қўлга олинди. Қўлга олинган шахс ҳам ўзбек бўлиб чиқди.

Фото: кадр из видео / Следственный комитет

Москва вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган ётоқхона ташкилотчиси қўлга олинди, деб хабар қилди Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Москва вилоятининг Истра шаҳар округида ёниб кетган ноқонуний ётоқхона ташкилотчиси қўлга олинди.

Қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқаросидир. Терговчиларнинг тахминига кўра, ўзбекистонлик бу уйни ўз яшаш жойи учун ижарага олган, бироқ у ерга ноқонуний мигрантларни кўчирган.

Москва вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ёнғинга электр тармоғининг аварияли ишлаши сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳар тумани, Падиково қишлоғидаги ётоқхоналардан бирида ёнғин содир бўлиб, унинг оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган эди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.