Олмалиқда аёл 16 қаватли уй томидан ўзини ташлади

O‘zbekiston

Олмалиқда қиз 16 қаватли уй томидан сакраб ўз жонига қасд қилди. Прокуратура воқеа жойида бўлиб, марҳумнинг шахсини ва ҳодиса сабабларини аниқламоқда.

Олмалиқда қиз 16 қаватли уйнинг томидан сакраб ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

4 июнь куни соат тахминан 16:45 ларда Олмалиқ шаҳар ИИБга «Увайсий» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уй томидан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, маҳалла раиси етиб келди. Қиз билан гаплашганига қарамай, уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. У пастга сакраб тушди.

Қайд этилишича, қиз бу уйда яшамаган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари марҳум қизнинг шахсини аниқламоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.