Туркияда қиз Samsung Galaxy Buds FE қулоқчинидан фойдаланиш пайтида портлаб кетганидан кейин қулоғини йўқотган. Унинг йигити бу ҳақда Туркиядаги Samsung форумида маълум қилди, бу компаниянинг янги қулоқчинлари хавфсизлиги ҳақида хавотир уйғотди ва Galaxy Note 7 аккумулятори билан боғлиқ вазиятни эслатди.
Портлашдан сўнг фойдаланувчи Samsung техник хизматига қулоқчинларни олиб келди ва у ерда унга фақат янги жуфт таклиф қилишди. У етказилган зарарнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, буни қониқарсиз деб топди, деб хабар беради «Комсомольская правда».
Samsung томонидан ўтказилган текширувда портлашнинг ҳеч қандай сабаби аниқланмади. Айни пайтда компания расмий баёнот бермади. Шу билан бирга, фойдаланувчи қўшимча чоралар кўришга ва компаниянинг хавфсизликка ёндашувига эътибор қаратишга ваъда берди.
Аввалроқ Samsung Galaxy Note 7 батареясининг портлаши ушбу сериядаги смартфонларнинг глобал қайтариб олинишига олиб келган эди.