
Яқин Шарқдаги вазият кескин даражага етди — Жозеп Боррель
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг айтишича, Яқин Шарқдаги вазият кескин нуқтага етган ва минтақа учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ўта хавфли бўлиб қолган.
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг айтишича, Яқин Шарқдаги вазият кескин нуқтага етган ва минтақа учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ўта хавфли бўлиб қолган.
Ливан юқори мартабали террорчи Фуад Шукрнинг ўлдирилиши учун жавоб беришга ваъда бериши ортидан «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроилдаги 11 та нишонга 320 та ракета учирди. «Ҳизбуллоҳ» «тўлиқ жавоб бериш учун бироз вақт керак» деб қўшимча қилди.
Эрон парламенти аъзоси Ҳамас етакчиларидан бири Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун қасос олиш бўлган операцияни эълон қилди. Эрон Нетаньяхунинг ўлимидан бошқа ҳеч нарсага рози бўлмайди, деди ҳукумат вакили.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Исроил расмийлари разведка маълумотларининг ишончлилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилса, Эронга қарши превентив зарба беришга тайёр.
Мирзо Улуғбек туман суди Телеграм каналлардан биридаги пост остида ҳақоратомуз изоҳ ёзган фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Эркак ўз миссиясини якунлаётган Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ҳақида салбий фикр билдирган.
Исроил ҳарбийлари Исроил ҳаво кучлари Яман ғарбидаги ҳусийлар назорати остидаги Ҳудайда портига ҳужум уюштирганини тасдиқлади. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган.
Ҳукуматга қарши энг йирик намойишлар Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтди, унда ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, 150 мингдан ортиқ киши иштирок этди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат ҲАМАС гуруҳига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттиришини айтди. У Рафаҳ қочқинлар лагерига ҳаво ҳужуми уюштирилгани ортидан халқаро танқидларга қарамай шундай баёнот берди. Ҳужум оқибатида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди ва куйиш тан жароҳатларини олди.
Дания парламенти Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга қарши овоз берди. 28 май куни Ирландия, Норвегия ва Испания Европа Иттифоқида биринчилардан бўлиб, Фаластин мустақиллигини расман тан олди.
Халқаро суд Исроилга Рафаҳдаги ҳарбий амалиётни тўхтатишни буюрди. Давлат Рафаҳ назорат пунктини ҳам очиқ тутиши керак.
Яқин Шарқ давлатлари Эрон–Исроил қарама-қаршилиги катта ҳарбий можарога айланиб кетишидан хавотирда. Тўғридан-тўғри можаро бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши мумкин, дея хабар беради Reuters.
Uzairways авиакомпанияси Тель-Авивга парвозини бекор қилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, ушбу йўналиш бўйича парвоз фақат 15 апрель куни бекор қилинган, бошқа саналарга аниқлик киритилмаган.
Эрон 13 апрелга ўтар кечаси Исроилга учувчисиз учоқлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Ҳужумни ҳусийлар ва Ҳизбуллоҳ қўллаб-қувватлаган. Сурия ва Иордания осмонида бир неча дронлар уриб туширилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учирилган баллистик ракеталар ва дронларнинг 99 фоизини тутиб олди. Эроннинг БМТ миссияси ҳужум тугаганини эълон қилди.
Ливан ОАВ Исроилга ҳужум бошланиб, 50 дан ортиқ ракета отилгани ҳақида ёзмоқда. Исроил армияси уларнинг аксарияти ўз мақсадига етганини тан олди. Эрон ҳам яқин 48 соат ичида ҳужумга тайёрланмоқда. АҚШ қўшимча кучлар юборди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни зарур эҳтиёт чораларини кўришга ва хавфсиз жойларда қолишга чақирди. Эрон яқин 24-48 соат ичида Исроилга ҳужум қилишга тайёрланмоқда, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Суриядаги Эрон дипломатик миссиясида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга олиб келган ҳужумини қоралади. Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмайди, дейилади хабарда.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.