Париж-2024 Олимпиадаси иштирокчилари қатор мукофотлар билан тақдирланди
Ўзбекистон президенти мамлакатда Олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтаришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор спортчи ва мураббийларни мукофотлади.
Ўзбекистон президенти мамлакатда Олимпия ҳаракатини янги босқичга кўтаришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор спортчи ва мураббийларни мукофотлади.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари ўртасидаги Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
24 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида поезд қатновини йўлга қўяди. Йўловчилар чипталарни чегирма билан сотиб олиши мумкин.
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Озарбайжон бизнес-форумида Жиззах ва Губа, Шаҳрисабз ва Бейлаган биродарлашган шаҳарларга айлангани маълум бўлди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси билан учрашув бўлиб ўтди. Масъуллар БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Диёра Келдиёрова Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлик ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимларининг пенсияга чиққунга қадар энг кам иш стажи 20 йилдан 25 йилгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар бошқармаси маълумотларга изоҳ берди.
Ўзбекистон ахборот агентлиги сунъий интеллект маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда виртуал мухбирни ишга туширди ва ривожлантирди. Мухбирга Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналист Собира Холдорова номи берилди.
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси Korzinka супермаркетлар тармоғига эгалик қилувчи Anglesey Food компаниясига муҳлат берди. Аввалроқ компания мижозларни чалғитувчи рекламада айбланиб, жарима тўлашга мажбурланганди.
23 август куни Ўзбекистон бўйлаб ўртача иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилишда давом этади. Тошкентда бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳаво 33-35° гача исийди.
Беларусь элчиси Александр Лукашенконинг постсовет мамлакатларига йўллаган баёнотларидан сўнг Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Беларус президенти аввалроқ «Россия 1» телеканалига берган интервьюсида на Америкада, на Европа Иттифоқида ўзбек ва қозоқ товарларини ҳеч ким кутмаётганини таъкидлаган, шунингдек, «постсовет давлатлари Россиядан ниманидир олишни хоҳлайди, лекин эвазига ҳеч нарса бермайди», деб таъкидлаган.
МСК 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловида барча бешта сиёсий партиянинг иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Нукусда дунёдаги энг катта қорақалпоқ миллий ўтови қурилди. Унинг диаметри 40 метрдан ортиқ. 22 август куни Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд заводларга қарамай, импортни бир неча бор оширган. Мамлакатда дизель Қашқадарё вилоятидаги Узбекистан ГТЛ заводида, шунингдек, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилади.
22 август куни Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Озарбайжон президентини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
14-15 сентябрь кунлари Борса келмас шўр ботқоғи ҳудудида «Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз» экологик марафони бўлиб ўтади.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.