Ўзбекистон аҳолисининг йиллик ўсиши давом этмоқда
2024 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37,1 миллион кишини ташкил қилди. Йил давомида кўрсаткич 2,2 фоизга ёки 334,5 минг кишига ўсди.
2024 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37,1 миллион кишини ташкил қилди. Йил давомида кўрсаткич 2,2 фоизга ёки 334,5 минг кишига ўсди.
Ўзбекистонда «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» кўрик-танловлари ўтказилади. Мусобақаларни ўтказишдан мақсад санитария-гигиена соҳасида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантиришдан иборат бўлади. Ғолибларнинг давлат олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандлари ва невараларига йиллик ўқув шартномаси тузилади.
21 август куни Ўзбекистонда август ойининг охирига хос бўлган илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.
Тошкент ва Жиззах вилоятларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан коррупцияда гумон қилинган ҳоким ёрдамчилари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Шавкат Мирзиёев Нукусда тадбиркорлар билан мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши зарурлиги ҳақида гапирди.
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги хусусий болалар боғчасида икки қиз овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Шу куни мазкур боғчага қатнайдиган қолган 14 нафар бола ҳам юқумли касалликлар бўлими шифокорлари назоратига олиниб, зарур муолажалар олган.
Маймунчечак касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон аэропортларида ҳарорат юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлашга мўлжалланган тепловизорлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, барча халқаро аэропортларда ходимлар билан тарғибот ишлари ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев Нукусда тадбиркорлар билан мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши зарурлиги ҳақида гапирди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Лимитдан ошиб кетган тақдирда, тадбиркорлар электр ва газ учун оширилган тарифларини пасайтиради. Ушбу кўрсаткичдан юқори бўлган истеъмол учун лимит 20% га ошиб кетган тақдирда ҳам улар асосий тарифни тўлайди, қўшимча тўлов 20% ни ташкил қилади.
Афғонистонлик тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида Термиз шаҳридаги Халқаро савдо марказида 15 кунлик визасиз режим ва барча солиқлардан озод қилиш тизими жорий этилди. Мамлакатлар ўртасидаги автомобиль қатнови кечаю кундуз амалга оширилади, деди инвестициялар вазири Лазиз Қудратов.
Президент Шавкат Мирзиёев ва бизнес вакилларининг навбатдаги очиқ мулоқоти Нукус шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш борасида янги ташаббусларни илгари сурди.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл эрини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлади. Гумонланувчи қўлга олинган. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳукумат фармойиши билан 24-25 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Унинг шиори: «Маҳалла обод — юрт обод».
Урганч шаҳридаги Ашхобод маҳалласида ёш ёввойи шер ноқонуний боқилгани аниқланди. Қоидабузарга нисбатан протокол тузилиб, жарима солинган. Йиртқич ҳайвон вақтинча Нукус ҳайвонот боғига бириктирилган.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга ошириш учун масъул этиб тайинланди. Шавкат Мирзиёев республикага 100 млрд сўм ажратиш бўйича ҳам топшириқ берди.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.