O‘zbekiston

Ўзбекистонлик криминал авторитет Салим Абдувалиев Қирғизистонда халқаро қидирувга берилган

Кримавторитет «Салимбой» Қирғизистонда халқаро қидирувга берилган. Абдувалиев аввалроқ отиб ўлдирилган қонундаги ўғри Қамчибек Кольбаев билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Олти ой давомида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 8 та маъмурий ва 13 та жиноий иш қўзғатилган

Жорий йилнинг биринчи ярмида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 8 та маъмурий ва 13 та жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, ушбу даврда болаларга қўпол муносабатда бўлган икки нафар ички ишлар ходимига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Ўзбекистонда футзал бўйича жаҳон чемпионати: ўйинлар қаерда бўлиб ўтади?

Футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Республика Марказий Осиёда ҳам биринчи бўлиб ушбу турнирга мезбонлик қилади. Учрашувлар учта шаҳарда — Тошкент, Бухоро ва Андижонда бўлиб ўтади.

Интернетда уй бекалари ишга олиниши ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги киберфирибгарларнинг янги ҳийласи ҳақида огоҳлантирмоқда. Ижтимоий тармоқларда гўёки вазирлик топшириғига кўра уй шароитида ишлаш ҳақидаги сохта эълонлар тарқалмоқда.

Футбол бўйича Олимпиада ярим финалида ўзбекистонлик ҳакам жароҳат олди — видео

Марокаш ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Олимпия ўйинларининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев жароҳат олди. Шундан сўнг ҳакам оёғи оқсоқлана бошлади ва учрашувни давом эттира олмади.

Афғонистон–Ўзбекистон чегарасининг айрим қисмларини сув тошқинлари бузиб кетди

Тошқин оқибатида Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасининг айрим қисмларини сув олиб кетди. Энди уларни қайта белгилаш керак бўлади. «Толибон» ҳаракатининг қайд этишича, чегараларни аниқлаш ишлари янги стратегия асосида амалга оширилади.

Ҳокимият реновация бўйича норозилик билдирилганидан сўнг баёнот берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг бир қанча туманларида реновация ишларини амалга ошириш режасига изоҳ берди. Маъмурият қурилиш фақат аҳолининг розилиги билан амалга оширилишини таъкидлаган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.