O‘zbekiston

Пойга пайтида пиёдани уриб ўлдирган Kia ҳайдовчиси жазоси енгиллаштирилиб, озодликка чиқарилди

Май ойида икки ҳайдовчи пойга уюштирди. Улардан бири Kia Stingerʼда тезликни ошириб, Avtotuning_uz Instagram саҳифаси блогерини уриб юбориши натижасида блогер шифохонада вафот этди. Август ойида у 3 йилга озодликдан маҳрум этилди, бироқ апелляция суди жазони енгиллаштириб, озодликка чиқарди.

Тошкентда санъаткорлар ва пойтахт адлия бошқармаси муаллифлик ҳуқуқи мавзусида давра суҳбати ўтказди

26 сентябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекконцерт» биносида маҳаллий санъаткорлар ҳамда пойтахт адлия бошқармаси ходимлари иштирокида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Россиянинг «...да омон қолиш» реалити-шоуси Самарқандга қайтмоқда

Россиянинг машҳур реалити-шоуси Павел Воли ва Лайсан Утяшеванинг «...да омон қолиш» реалити-шоуси яна Самарқандда суратга олинади. «Самарқандда омон қолиш: Фасллар ўйини» ТНТ телеканалида намойиш этилади.

Туркиялик инвестор Ўзбекистонда гемодиализ марказларини очади

Туркиянинг Sam Yapi Group компанияси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан гемодиализ марказларини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Лойиҳа қиймати 10 миллион долларга баҳоланиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилади.

Тошкентда болани калтаклаган ўқитувчи яна бир жанжал учун 7 суткага қамалди

Олтинчи синф ўқувчисини дўппослаган ўқитувчи эртаси куни қизи ўқийдиган мактаб директорининг ўринбосарига мушт туширди. Суд унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдорида жарима тайинлади.

«Ички ишларимизга аралашманг» — Алишер Қодиров Россия ТИВ сўровига жавоб берди

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўқитувчи рус тили дарси пайтида мактаб ўқувчисини калтаклаганди. Ҳолатга Россия Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдириб, Ўзбекистондан воқеа юзасидан тушунтириш сўради. «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Россияни мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва ўз муаммоларига эътибор қаратишга чақирди.

Hamster Kombat ўйинида тўпланган токенларни сотиб олиш ёки сотиш қонуний бўладими?

Ўзбекистонликлар Hamster Kombat Telegram ўйинидаги HMSTR токенларини сотиши мумкинми? Агентлик, шунингдек, ўзбекистонликларни бундай токенлар кўпинча реал фойда йўқлиги сабабли тезда нархини йўқотиши ҳақида огоҳлантирган.

Россия ТИВ Ўзбекистонни рус тилида сўзлашувчи бола билан боғлиқ ҳодисага баҳо беришга чақирди

Россия Ўзбекистон ҳукуматини рус тилида сўзлашувчи болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган ОАВдаги материалга баҳо беришга ва чоралар кўришга чақирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўқитувчи рус тилида гапиришни сўраган ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.