O‘zbekiston

INBAZAR дўкони асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан Тошкент ИИББ томонидан терговга қадар текширув тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ INBAZAR дўкони асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув бошлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг компания ходимларига нисбатан жисмоний зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалганди.

«Мустақиллик-25» конида водород сулфид сизиб чиқишини бартараф этиш ишлари якунланди

Сентябрь ойи бошида водород сулфид ажралиши содир бўлган «Мустақиллик-25» конида ҳодисани бартараф этиш ишлари муваффақиятли якунланди. Мутахассислар 604-сонли қудуқни ёпиб, чиқиндига қарши қўшимча ускуналарни ўрнатди.

Туркияда макарон фабрикаси портлади

Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Сакарья провинциясидаги макарон фабрикасида портлаш содир бўлди, натижада 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Портлашдан сўнг ёнғин бошланди.

Тошкентда Пушкин майдони ободонлаштирилади

Маҳаллий аҳолига Пушкин майдонини ободонлаштириш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа жамоат жойларини қўшимча кўкаламзорлаштириш, арғимчоқли айвон, болалар майдончалари ва югуриш йўлакчасини қуришни назарда тутади.

Тошкентда INBAZAR дўконининг қўриқчиси ташлаб кетилган аравача учун ходимни урди

Ижтимоий тармоқларда INBAZAR дўконининг қўриқчиси аравани итариб юборгани учун ходимни аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди. Бундай ҳолатлар илгари ҳам дўконда содир бўлган. Калтаклаш ортида корхона раҳбари турибди.

Хусусий секторда ким кўпроқ солиқ тўлайди?

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар йил бошидан буён бюджетга 71,5 трлн сўм маблағ ўтказган. Шундан 36,4 триллион сўми давлат улуши мавжуд ўнта йирик корхона ҳиссасига тўғри келади.

Мирзиёев ва Шольц Самарқандда учрашади

Германия канцлери Олаф Шольц 15–16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев у билан Самарқандда музокара ўтказади.

Ўзбекистон глобал киберхавфсизлик индексида юқорилади

Ўзбекистон киберхавфсизлик соҳасида сезиларли ютуқларга эришди. Мамлакат энди кибермаконни ҳимоя қилиш тизими (Т2 Advancing) фаол ривожланаётган мамлакатлар тоифасига киради. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон индекси 71,11 баллдан 89,2 баллгача кўтарилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.