Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати тўхтатилди
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу табиий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишларини олиб бориш зарурати билан боғлиқ.
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу табиий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишларини олиб бориш зарурати билан боғлиқ.
Сурхондарё вилоятидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конидаги қудуқда яна водород сулфид сизиб чиқа бошлади. Тўрт киши ҳалок бўлди, камида беш киши жароҳатланди. Ваколатли органлар, шунингдек, Eriell компанияси воқеа ҳақида лом-мим демаяпти.
Август ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорларда ошди. Шу билан бирга, автомобиль бозоридаги фаоллик 2023 йилнинг шу ойига нисбатан чоракга пастлигича қолмоқда.
18 сентябрь куни Ўзбекистонда илиқ кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб куз салқини сезилади.
17 сентябрь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё–Германия» иккинчи саммити бўлиб ўтди. Унда Тўқаев ва Мирзиёевдан ташқари Германия канцлери Олаф Шольц ҳам иштирок этди. Давлат раҳбарлари инвестициялар ва технологиялар, муҳим хомашё ресурслари, «яшил» энергетика, транспорт ва логистика алоқалари, иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида шерикликни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида 421 та фаолият кўрсатаётган стадион мавжуд эди. Бундай спорт иншоотларининг энг кўпи Самарқанд вилоятида — 56, энг ками эса Навоий вилоятида — жами 15 та стадион.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Барча ҳайвонлар (йирик ва майда шохли моллар, отлар, эшаклар, мушуклар, итлар) босқичма-босқич ягона электрон базага киритилади.
Ўзбекистон ва Германия темир йўл транспорти ва автобуслар учун ҳайдовчилар, шунингдек, ҳамширалар тайёрлашга келишиб олди. Бу йил 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Германияга боради ва у ерда камида 2200 евро маош олади.
Украина ва Россиянинг 2,5 йиллик йўқотишлари сони миллионга етди. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, 200 минг россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, яна 400 мингга яқини яраланган, Украинада эса 80 минг киши ҳалок бўлиб, 400 минг киши яраланган.
Ўзбекистон криминалистика тизими ўз арсеналида трасологик, биологик ва бошқа турдаги экспертизалардан ташқари, психофизиологик тадқиқот каби қизиқарли усулга ҳам эга. Ўзбекистон адлия тизимида полиграф илк бор қачон қўлланилгани, текширув қайси соҳаларда ёрдам бериши, қайси касалликларда «ёлғон детектори»дан ўтиш мумкин эмаслиги ва қурилмани алдаш мумкинми, деган саволларга мутахассис полиграфолог Руслан Шамшиметов жавоб берди.
Тошкент аэропортида Деҳлидан келган йўловчи нон ва ширинликлар ичида 40 миллион сўмлик дори-дармонларни олиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистон иқтисодиёти шиддат билан ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларга боғлиқ. Мамлакатда жадал технологик тараққиёт ва саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши шароитида муҳандис кадрлар тайёрлаш масаласи айниқса долзарб.
2026 йилга келиб Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия газининг транзити ҳажми қарийб тўрт баробарга ошиб, йилига 11 миллиард куб метрни ташкил этади. Транзит ҳажмининг кўпайиши саноат ва энергетика тармоқларининг ўсиб бораётган эҳтиёжлари билан изоҳланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектонов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Варшава аэропортида Collegium Humanum университети асосчиси ва ректори Рышард Чарнецкий рафиқаси билан бирга қўлга олинди. Чарнецкий тегишли таълимсиз диплом берган хусусий университет билан фирибгарликда айбланмоқда.
ИТИМ таҳлилига кўра, август ойида 22,2 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг сони 23 мингтани ташкил этган июль ойига нисбатан 3,5% га камайган.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.