Фарғонада Isuzu автобуси ёниб кетди
13 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги АГТКШлардан бирида автобус ёниб кетди. Ёнғин тезда ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилди. Ёнғин оқибатида фуқаролардан ҳеч ким жабрланмади ва ҳалок бўлмади.
13 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги АГТКШлардан бирида автобус ёниб кетди. Ёнғин тезда ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилди. Ёнғин оқибатида фуқаролардан ҳеч ким жабрланмади ва ҳалок бўлмади.
Андижон вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг Jin Ming энергетика компанияси ўртасида 250 млн долларлик инвестиция лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳага Андижон вилояти ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлаш киради. Шунингдек, йиғилишда умумий қиймати 100 млн долларлик яна бешта истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича 18 та давлат билан музокараларни якунлади. Улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённомалар имзоланди.
Тошкент метрополитенида журналистлар ва ишбилармонлар эскалаторларни юқори нархда сотиб олишда айбланаётганига изоҳ берилди. Метрополитеннинг таъкидлашича, саккизта эскалатор тўлиқ юклама билан кунига 20 соат узлуксиз ишлай оладиган қурилмалардир.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Термиз ҳайвонот боғида Бухоро буғуси номи билан машҳур бўлган хонгулнинг боласи дунёга келди. Ҳайвонот боғида Қизил китобга киритилган жами тўртта шундай зот мавжуд.
14 сентябрдан бошлаб Тошкентда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Humo Arena яқинида йўллар ёпилади. Тирбандликларнинг олдини олиш учун аҳолидан айланма йўллар ва жамоат транспортидан фойдаланиш сўралади.
«Креатив стартаплар танлови» IV Жаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси доирасида эълон қилинди. Ғолиб жамоалар IT Park Uzbekistanʼдан пул мукофотлари ва Ёшлар ишлари агентлигининг таълим мукофотларига эга бўладилар. Лойиҳалар тақдимоти 2024 йил 4 октябрь куни бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш бошланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 732,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратди. 2,79 млрд сўм республика буджетидан, қолган қисми ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Жорий йилнинг август ойида 274 гектар майдонда 195 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Қоидабузарликлар орасида Андижон вилояти етакчилик қилади (30 та ҳолат), энг кам қоидабузарлик ҳолатлари Сурхондарё вилоятида (19 та ҳолат).
Марказий банк тўлов тизимининг фаол эмаслиги сабабли «United Payment Solution»дан лицензияни қайтариб олди. Компания лицензияни 2023 йил август ойида олган, аммо ҳали ишга тушмаган.
Саида Мирзиёева ЖСТнинг бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши учун кўрилаётган аниқ қадамларни муҳокама қилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси айрим автомобиль эгаларининг шикоятларидан сўнг UzAuto фаолиятини текширувдан ўтказди. Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчиларининг автомобиллари ишдан чиқиб, ёниб кетгани маълум бўлди. Қўмита ушбу русумдаги 37 та автомобилни 10 кун ичида қайтариб олиш тўғрисида мажбурий кўрсатма берди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги яна учта вазирликни текшириб, ушбу идораларнинг 107 нафар раҳбар ходими 116 та тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси эканлигини аниқлади.
7-8 сентябрь кунлари Тошкентдаги Япония боғида Teplo Autumn Fest ўтказилди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, юздан ортиқ маҳаллий брендлар, мусиқачиларнинг чиқишлари ва қизиқарли панель мунозаралар бу тадбирни барча меҳмонлар учун унутилмас қилди.
Сирдарё вилоятидаги боғчалардан бирида икки ёшли боланинг ўлими ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Маълум бўлишича, болалар боғчасига унинг умумий соғлиғи тўғрисида маълумотнома сўралмаган ва у уч ёшга тўлмасдан муассасага қабул қилинган.
Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фуқароларни фирибгарлик йўли билан кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилганликда гумон қилинган уч кишини қўлга олди. Улар одамларга фоиз эвазига пул бериб, кўчмас мулкни гаров сифатида ўз номига расмийлаштирган.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.