Йўлнинг ўртасида видео суратга олган хонанда уч кунга қамалди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги йўл ўртасида эвакуаторда турган эркак икки мусиқачи билан бирга қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳодисанинг барча иштирокчилари уч суткага ҳибсга олинди.

23 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди йўл ўртасида видео тасвирга туширган беш нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқди, деб ёзади Узнеwс.

Иш материалларига кўра, 22 апрель куни соат 15:00 атрофида Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўлида ёшлар сунъий тирбандлик яратиб, жамоат тартибини атайлаб бузган. Улар воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг талабларини ҳам бажаришдан бош тортган.

Суд жараёнида фуқаро Х. видеороликни суратга олишда ҳақиқатан ҳам жамоат тартибини бузганлигини тан олди. У узр сўради ва бу бошқа такрорланмаслигини айтди.

Суд қарорига кўра, беш нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик кодексининг 194-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима ва кодекснинг 183-моддасига асосан узил-кесил 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.