Apple ўзининг нейрон тармоғини расман ишга туширди

Texno

Apple компанияси ўз қурилмаларида сунъий интеллект (СИ) воситаларини расман ишга туширганини эълон қилди. Нейрон тармоғи iOS 18.1 янгиланиши билан барча фойдаланувчилар учун фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

Apple компанияси ўз қурилмаларида сунъий интеллект (СИ) воситаларини расман ишга туширганини эълон қилди. Бу ҳақда корпорация веб-сайтидаги матбуот хабарида маълум қилинган.

Apple Intelligence нейрон тармоғи иОС 18.1, iPadOS 18.1 ва macOS Сеқуоиа 15.1 янгиланишлари билан бренднинг барча смартфон, планшет ва компьютер фойдаланувчилари учун очиқ бўлди. Ҳозирги вақтда СИ хизматлари фақат инглиз тилида ишлайди.

Apple Intelligenceʼга хатларни таҳрирлаш ва ёзиш воситалари, суратлар ва бошқа тасвирларни илғор қидириш, телефон суҳбатларини ёзиб олиш ва транскрипция қилиш, ўрнатилган почта мижозида ақлли жавоблар, «Эслатмалар»да матнни қайта ёзиш функциялари қўшилди. Келгусидаги янгиланишларда қурилмаларга ChatGPT суҳбат-боти қўшилиши кутилмоқда.

«Apple Intelligence iPhone, iPad ва Mac учун бутунлай янги имкониятлар ва воситаларни тақдим этиб, фойдаланувчиларимиз эришиши мумкин бўлган чегараларни кенгайтиради», — деди Apple раҳбари Тим Кук.

СИ воситалари iPhone 16, iPhone 16 Plus, iPhone 16 Pro, iPhone 16 Pro Мах, iPhone 15 Pro, iPhone 15 Pro Мах, А17 Pro ёки М1 процессорли iPad ва М1 ҳамда ундан кейинги процессорлар асосидаги компьютерларда мавжуд. Apple инглиз тилидан ташқари бошқа тилларни қўллаб-қувватлашни 2025 йилгача амалга оширишни кафолатлади.

Mavzuga oid materiallar