Apple ақлли кўзойнаклар бозорини тадқиқ этмоқда: Atlas лойиҳаси тезлик билан ривожланяпти

Texno

Ўтган ҳафта ишга туширилган Appleʼнинг Atlas лойиҳаси ақлли кўзойнакларнинг бозоридаги маҳсулотларни ўрганиш ва компания ходимларининг фикрларини тўплашни назарда тутади. Apple Product Systems Quality ташаббуси доирасида фойдаланувчиларнинг кутилмаларини тушуниш мақсадида бир қатор фокус-гуруҳлар ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу қадам компаниянинг ўз ақлли кўзойнагини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриши ва тез ривожланаётган қурилмалар соҳасида Мета билан рақобатлашишга имкон бериши мумкин.

Фото: Bloomberg

Bloombergʼнинг хабар беришича, Apple Inc. Meta Platforms Inc аллақачон фаолият юритаётган ушбу ўсиб бораётган маҳсулотлар тоифасига киришни кўзлаб, ақлли кўзойнакларнинг бозорини ўрганишга киришди.

Атлас код номи остидаги лойиҳа ўтган ҳафта ишга туширилган бўлиб, компания ходимларининг бозордаги мавжуд ақлли кўзойнак моделлари ҳақидаги фикрларини йиғишни ўз ичига олади, деб маълум қилди вазиятдан хабардор манбалар. Яқин келажакда фойдаланувчиларнинг кутилмаларини чуқурроқ тушуниш учун қўшимча фокус-гуруҳлар ўтказиш режалаштирилган. Тадқиқотларни компаниянинг аппарат муҳандислиги бўлимига қарашли Apple Product Systems Quality бўлинмаси ходимлари олиб бормоқда.

Фото: Ситуатив / ITZine.ru

Бундай қадамлар Appleʼнинг ўзининг шахсий ақлли кўзойнагини ишлаб чиқариш орқали тақиладиган қурилмалар қаторини кенгайтириш ниятидан далолат бериши мумкин.

Mavzuga oid materiallar