Mavzuga oid materiallar: ЙТҲ

ЙҲХХнинг янги бошлиғи ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашишга ваъда берди

O‘zbekiston

ЙҲХХнинг янги бошлиғи Шерзод Ибрагимов ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашишга ваъда берди. Унга кўра, хавфсизлик «пиёда – жамоат транспорти – велотранспорт – автотранспорт» устуворлиги асосида таъминланади.

Самарқандда Damas бир гуруҳ ўсмирларни уриб юборди

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир гуруҳ ўсмирларни уриб юборди. Бир неча йигит ён томонга сакрашга муваффақ бўлган, бироқ машина икки пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаган.

БМТ: Ўзбекистонда ЙТҲ ўлимнинг бешта асосий сабабларидан бири ҳисобланади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда ЙТҲ ўлимнинг бешта асосий сабабларидан бирига айланди. БМТнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги кўрсаткичлари тадқиқотига кўра, ҳар йили мамлакатда ҳар 100 минг аҳолига 6,7 ​​ўлим тўғри келади.

Қозоғистонда бола машинани қўл тормозидан чиқариб, 5 кишини босиб кетди

Dunyo

Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳрида беш ёшли бола машина қўл тормозини тушириб, бирданига 5 кишини босиб кетди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Бироқ тўрт нафар пиёда турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятида Toyota Prado автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Cobalt, Damas ва Spark билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида йўлтанламас ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Яна уч нафар жабрланувчи шифохонага етказилган.

Фарғонада тракторда кетаётган мактаб ўқувчисини поезд уриб юборди: бола воқеа жойида ҳалок бўлган

O‘zbekiston

Фарғона вилоятида 9-синф ўқувчиси трактор ҳайдаб кетаётиб, темир йўл рельсларига чиқиб кетган, шундан сўнг уни поезд уриб юборган. Ўқувчи оғир оқибатларга олиб келувчи тан жароҳатлари олган.

Наманганда вояга етмаган фуқаро Lacettiʼни бошқариб, икки пиёдани уриб юборди, улардан бири вафот этган

O‘zbekiston

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида Lacetti русумли автомашинани бошқараётган 17 ёшли мактаб ўқувчиси йўл четида турган икки талабани уриб юборди. Оқибатда жабрланувчилардан бири енгил тан жароҳати олган, иккинчиси шифохонада вафот этган.

Андижонда юз берган даҳшатли ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди: 62 ёшли аёл тирик, у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди

O‘zbekiston

Аввалроқ Андижонда ҳайдовчи йўлни белгиланмаган қисмдан кесиб ўтаётган аёлни уриб юборгани ҳақида ёзган эдик. Андижон вилояти ИИБнинг аниқлик киритишича, 54 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 62 ёшли аёлни уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.