O‘zbekiston

Кўп қаватли уйлар, мактаб, олийгоҳ ва банклар ногиронлиги бўлганлар учун мослаштирилади

Шавкат Мирзиёев аввалроқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. 10 августдан мунтазам равишда мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган кўп квартирали уйлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун мослаштирилади.

Хорижда судланган ўзбекистонликларга жазонинг қолган қисмини ўз ватанида ўташга рухсат берилиши мумкин

Хорижда қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистондаги ахлоқ тузатиш муассасаларидан бирида «муддатини ўташга» рухсат берилиши мумкин. Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

Хонадоннинг бозор қийматини қандай аниқлаш мумкин?

Хонадоннинг бозор қийматини аниқлаш мулк эгаси учун муҳим ҳисобланади. Тўғри нарх қўйилгач, молиявий йўқотишларнинг олдини олиш учун ўртача сотиш нархи белгиланади. Ушбу мақолада биз нима учун квартиранинг бозор қийматини билиш кераклигини ва унинг нархига нима таъсир қилишини кўриб чиқамиз.

Ўзбекистонда 10 мингга яқин браконьерлик ҳолатлари аниқланган

2020–2022 йиллар давомида жами 9690 та ов йўлланмалари фойдаланилганидан сўнг қайтарилмаган. 2023 йилда республика бўйича 997 та ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, улар юзасидан 995 нафар жисмоний шахсга нисбатан 1,7 млрд сўм миқдорида жарима белгиланди.

Ўзбекистон космик фазо тўғрисидаги шартномага қўшилиши мумкин

Сенат қўмитасида «Космик фазо, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Навоийда дарахтларни нотўғри парвариш қилгани учун 53 киши жаримага тортилди

Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳолатини ўрганди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.