ЯИДХП орқали кредит тарихингизни текширишни чеклаш мумкин
Ягона электрон давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг кредит тарихидан фойдаланишни бепул чеклаш имконини берувчи янги функция пайдо бўлди.
Ягона электрон давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг кредит тарихидан фойдаланишни бепул чеклаш имконини берувчи янги функция пайдо бўлди.
Оҳангарон туманидаги АЁҚШда дизель ёқилғиси пластик идишларда сақланди ва ностандарт контейнерларга қуйилди. Шунингдек, ушбу станцияда сотилаётган бензин сифат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди. Аниқланган муаммолар бартараф этилмагунча, ушбу ёқилғи қуйиш шохобчалари биржа савдоларида қатнаша олмайди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини бузаётган катта ёшли квадроберларни 15 суткагача қамоққа олиш билан таҳдид қилди. Уларнинг ҳаракатлари майда безорилик сифатида квалификация қилинади.
Олимжон Абдуллаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.
Шерзод Назаров ва Адҳамжон Абдураҳмоновнинг «Сиз кимники, қариялар?» картинаси Москва халқаро кинофестивалида энг яхши ҳужжатли фильм деб топилди.
Янги Тошкентнинг биринчи тумани 6−10 йилда қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа ер ости коммуникациялари, метрони кенгайтириш, учта сунъий канал яратиш ва янги шаҳарнинг рамзи бўладиган эгизак минораларни қуришни ўз ичига олади.
Рақобат қўмитаси текширилган реклама материалларининг 35 фоизида қоидабузарликлар аниқланиб, реклама берувчиларга ўзбек тилидан фойдаланиш бўйича талабларга мос келмасликларни тузатиш мажбуриятини юклади.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, таълим муассасалари ҳудудида 2,5 млн туп дарахт экилади. Кўкаламзорлаштириш лойиҳасига ўқувчилар, талабалар, фаоллар ва маданият арбоблари жалб этилади. 1,5 миллион туп мевали дарахт эса ёшларга давлат томонидан ажратилган ер майдонларида экиш учун берилади.
Россиялик журналист Инесса Паперная ва унинг дўсти Ўзбекистонда таътил пайтида вафот этди. Инесса «Karaman Palace» меҳмонхонасида бассейнни тозалагандан кейин боткок газидан нафас олиб, бўғилиб қолди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, шу куни бошқа хонадан Ўзбекистон фуқаросининг жасади ҳам топилган.
Тошкентда «Tashkent Travel Mart-2024» халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада Марказий Осиё, Миср, БАА, Малайзия, Грузия, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардан 60 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари иштирок этади.
Бугун, 22 октябрдан бошлаб, Тарас Шевченко ва Нукус кўчалари кесишмасида ҳаракат вақтинча чекланган. Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида «Gentra» русумли автомашина ҳайдовчиси юқори тезликда кетаётганда икки пиёдани уриб, дарахт танасига бориб урилган. Ҳайдовчи ва пиёдалар воқеа жойида вафот этган.
Тошкент шаҳрида биринчи босқичда 14 мингта автотураргоҳ ташкил этиш, кейинчалик бу кўрсаткични 84 мингтага етказиш режалаштирилган. Автотураргоҳлардан тушадиган даромад пиёдалар инфратузилмасини яхшилаш, йўллар ва жамоат транспорти қурилишига йўналтирилади.
Қозоғистоннинг Kaspi.kz компанияси йилдан-йилга капиталнинг сезиларли ўсишини кўрсатмоқда ва қўшни мамлакатларнинг асосий компанияларининг сезиларли улушларини сотиб ола бошлади. Бу сафар яккашох компания Туркиянинг йирик Ҳепсибурада бозоридан катта улуш сотиб олишини эълон қилди. Аввалроқ, Kaspi Humo тўлов тизимининг оператори бўлган Ўзбекистондаги «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖнинг бир қисмини сотиб олиш ниятида эканлигини ҳам эълон қилган эди.
Шавкат Мирзиёев оилада болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик киритишга оид ўзгартиришларни маъқуллади. Шунингдек, маиший зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича ярашув тўғрисидаги аризани суриштирув ва дастлабки тергов босқичида эмас, балки суд муҳокамаси босқичида бериш тартиби жорий этилмоқда.
Рақобатни ривожлантириш қўмитасига 2024 йилнинг тўққиз ойида аэропорт ва авиакомпанияларда хизмат кўрсатиш сифатидан норози бўлган йўловчилардан 200 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Улар ўз шикоятларида рейсларнинг кечикиши ҳақида ўз вақтида хабар берилмагани, шикастланган багаж қийматини қоплаш билан боғлиқ муаммолар ва парвоз пайтида хизмат кўрсатиш сифатининг пастлигини таъкидламоқда.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.