Президент қарорида назарда тутилган чора-тадбирларга мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти битта олий таълим муассасасига бирлаштирилмоқда.
Маълумотларга кўра, 8 февраль куни бирлашган таълим муассасасига 1962 йилда туғилган Тўлқин Закирович Тешабаев ректор этиб тайинланган. У 2020-2024 йилларда Тошкент молия институти ректори лавозимида ишлаган.
