Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг фармони Resmi Gazete газетасида эълон қилинди.
22 март куни Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган терактдан сўнг Туркия ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД тарафдорларига қарши бир неча бор рейдлар ўтказди.
«Тожикистоннинг оддий паспорти эгалари учун Туркияга сафари чоғида визасиз режимни «Чет элликлар ва халқаро ҳимоя тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига мувофиқ бекор қилишга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.
Ҳужжат билан Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилинади, тожикистонликлар 2018 йилдан бери Туркияга умумий паспорт орқали кириб, у ерда 90 кунгача қолиши мумкин эди.
