Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисоблари бўйича операциялар қарзларни тўлаш бўйича талаблар бажарилмагани сабабли тўхтатилди, деб ёзади РБК Федерал солиқ хизмати сайтидаги маълумотларга таяниб. Спортчининг қарзи 79,2 млн рублни ташкил этган.
Аввалроқ Mash Telegram канали Нурмагомедовнинг аккаунтлари 297 млн рубль миқдоридаги солиқларни тўламагани учун музлатилгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, бундан олдин ҳам Федерал Солиқ хизмати жангчиларнинг бир нечта компанияларини ёпган. Улардан бири «Hikmet Travel» масъулияти чекланган жамиятидир. Сабаби расмий ҳужжатлардаги ишончсиз маълумотлар деб кўрсатилган. Унинг ҳисоби хайрия фонди ҳисоби билан бирга блокланган.
Июнь ойи охирида Махачқалъадаги жанг санъати мактабида Доғистондаги терактлар бўйича «тезкор қидирув тадбирлари» ўтказилди, деб ёзади РБК. 23 июнь куни Махачқалъа ва Дербентда милиция ходимларига ҳужум қилганлардан бири, ММА жангчиси Гажимурод Кагиров илгари ушбу спорт мактабида таҳсил олган. Таълим муассасаси хабарига кўра, Кагиров уларнинг йиғинида бўлган.
Ҳабиб Нурмагомедов спорт фаолиятини 2020 йилда мутлақ чемпион сифатида якунлаган. Forbes 2021 йилда спортчини Россиядаги энг кўп маош олувчи юлдузлар рейтингида биринчи ўринга қўйди. Нашрнинг ёзишича, Нурмагомедовнинг йиллик даромади 12 млн долларни ташкил қилади.