6 июль куни тахминан соат 02:30 да Москвада, Останкино ҳовузи яқинида, ишдан қайтаётган телеканал ходимига уч нафар ўзбекистонлик ҳужум қилди, деб ёзмоқда URA.ru.
Полицияга хабар жабрланувчининг ўзидан келган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Улар Ўзбекистондан келган 22, 24 ва 25 ёшли йигитлар бўлиб чиқди.
Терговчилар томонидан “Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган зўрлаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
«Матч ТВ» вакиллари телеканал воқеадан хабардор эканини маълум қилди. Бироқ телевидение ходимлари содир бўлган воқеа тафсилотларини ошкор этишнинг иложи йўқ деб ҳисоблайди. Канал маъмурияти, агар керак бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди. Бундан ташқари, жабрланувчига барча зарур ёрдам кўрсатилади.