Америкалик олимлар ОИВ тарқалишининг олдини олиш учун йилига икки марта қўлланилиши керак бўлган инекцион препаратни ишлаб чиқди. Бу маҳсулот Gilead Sciences компанияси томонидан яратилган, деб хабар берди компания раҳбари Мердад Парси.
Клиник синовларнинг учинчи босқичида «Ленакапавир» деб номланган препарат 100% самарадорликни кўрсатди. Ушбу препаратни қўллаган 5300 тадқиқот иштирокчилари орасида ОИВ инфекциясининг бирорта ҳам ҳолати қайд этилмаган. Бундан ташқари, олимлар сезиларли ножўя таъсирларни ҳам аниқламади.
«Инфекцияга чалиниш ҳолатларисиз 100% самарадорлик билан ишлаган препарат ОИВнинг олдини олиш учун янги даврни бошлаб берди», — дейди Парси.
Муаллифларнинг айтишича, ОИВга чалинишнинг тўлиқ олдини олиш учун препаратни йилига икки марта инъекция қилиш керак бўлади. Бироқ битта инъекциянинг нархи тахминан 42,2 минг долларни ташкил қилади.
Жорий йил охирида олимлар «Ленакапавир»ни эркакларда қўллаш натижаларини тақдим этади. Агар бу натижалар ҳам муваффақиятли бўлса, препарат ОИВнинг олдини олиш учун қулай ва хавфсиз чора сифатида татбиқ этила бошлайди.