Анқарадаги Туркия аэрокосмик компанияси биносига уюштирилган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди, дея хабар берди ИИВ раҳбари Али Ерликая.
«Худо жафокашларимизга шафқат қилсин ва мен ярадорларимизнинг тезроқ соғайишини тилайман», — деди Али Ерликая. У «бу жирканч ҳужумни» қоралашини айтди ва терроризмга қарши курашни давом эттиришга ваъда берди.
Теракт Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компаниясининг Анқара шаҳридаги авиация заводида содир бўлди. У ерда портлашлар ва отишмалар эшитилди. Кадрларда портлаш содир бўлган жой устидаги тутун устунлари кўринади, автоматларнинг ўқ товушлари эшитилади.
Бинога худкуш террорчилар ҳужум қилишди, деб хабар берди Haber7 гувоҳларга таяниб. Тармоқда эълон қилинган кадрлардан кўриниб турибдики, улар автоматик қуролга ўхшаш қуролланган.
TUSAŞ — Туркиядаги самолётларни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, комплектлаш, янгилаш ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш соҳасидаги технологик компания. У, жумладан, TAI Anka UAV разведка дронлари, Т129 АТАК зарба берувчи вертолётлари ва бешинчи авлод TF-X қирувчи самолётларини ишлаб чиқаради.
Анқарадаги теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БРИКС саммити доирасида президент Владимир Путин билан учрашув чоғида, деб ёзади РБК.
Аввалроқ Туркиянинг Sabah газетаси уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Ҳужумчилар сони ва уларнинг сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Анқарада икки террорчи йўқ қилинди. Яна бири тирик ва гаровда ушлаб туришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда Туркия оммавий ахборот воситалари.
Баъзи маълумотларга кўра, жангарилар АКС-74У, тўппончалар ва бешта америка гранатаси билан қуролланган.
Шунингдек, беш нафар жабрдийда эвакуация қилинди.