O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев БМТнинг иқлим бўйича конференциясида иштирок этиш учун Бокуга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессиясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.

Тошкент ҳокимлиги ишчи гуруҳи ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун кўчаларга чиқди

Тошкент ҳокимлиги ишчи гуруҳи шаҳардаги ҳаво сифатини назорат қилиш мақсадида рейдлар ўтказишни бошлади. Гуруҳ таркибига Экология бошқармаси, Кадастр хизмати, ФВВ, ИИББ, Ўзгидромет ва Солиқ қўмитаси вакиллари киритилди.

Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири билан қўшма энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдда бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Сауд билан учрашди. Томонлар «яшил» энергетика соҳасидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон CОP29ʼда анъанавий ўзбек ҳовлисидан илҳом олган павильонни тақдим этди

Бокудаги иқлим саммитида Ўзбекистон «Ички барқарорлик» номли павильонни намойиш қилди. Павильон архитектураси анъанавий ўзбек ҳовлисида мужассам бўлган инсон ва табиат уйғунлигини акс эттиради.

Kaznetʼда Қувондиқ Бишимбаевнинг «ғойиб бўлиши» муҳокама қилинмоқда: ҳозирча нималар маълум?

Қувондиқ Бишимбаевнинг эҳтимолий қочиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар унинг қаердалиги ҳақида фараз қилмоқда, ҳатто собиқ вазир мамлакатни тарк этган бўлиши мумкинлиги тўғрисида ҳам. ЖИТҚ бу миш-мишларни рад этиб, у юқори хавфсизликдаги муассасада эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров трансгендерлик ҳақидаги материалларни тарқатишни чеклашга қаратилган қонун ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. У ўз хабарига Дональд Трампнинг таълим муассасаларида ЛГБТ тарғиботига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги иқтибосини илова қилди.

Ҳафта боши булутли ва ёмғирли бўлади

Яқин кунларда Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кам булутли бўлади ва ҳарорат +4 даражагача пасаяди.

Ўзбекистонда вақтинча сақлаш ҳибсхоналари тўлиб кетди — Олий суд раиси

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов прокурорнинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномалари судлар томонидан оммавий равишда қаноатлантирилаётганини маълум қилди. Натижада Ўзбекистондаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари тўлиб кетган.

Самарқандда кадастр ходими, Миллий гвардия хизматчиси ва Қуролли Кучлар ходими пора олаётганда қўлга олинди

Самарқандда ДХХ ходимлари бир неча давлат хизматчиларини пора олаётган пайтда ҳибсга олди. Хусусан, Қуролли Кучлар ходими, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари қўлга олинди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Комил Алламжоновга суиқасд қилишда айбланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти администрациясининг собиқ амалдори Комил Алламжонов ўтирган автомобилга ўқ отилиши воқеасида «чечен изи» мавжудлиги ҳақидаги баёнотларни асоссиз деб баҳолади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.