O‘zbekiston

Бош прокуратура россиялик журналистнинг ўлими бўйича қўшимча тафсилотларни ошкор қилди

Тошкентда вафот этган россиялик журналистнинг қонида карбоксигемоглобин излари аниқланди. Бош прокуратура ушбу иш юзасидан суд-тиббий экспертиза текшируви давом этаётганини маълум қилди.

Гулистонда ЙҲХБ олгани пора бергани учун тўрт йилга қамалди

Гулистонда ЙҲХБ инспектори пора олгани учун тўрт йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Айбланувчи экспертиза натижаларини енгиллаштириш ва автомобилни жарима майдонидан қайтариб олишга ёрдам беришга ваъда берди.

Олмаотадан Тошкентга сайёҳлик поезди йўлга қўйилади

Қозоғистонда 2024 йил 16 ноябрдан «Олмаота – Туркистон – Тошкент» йўналиши бўйича «Ипак йўли» янги темир йўл сафари бошланади. Йўналиш Туркистон ва Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади.

Ўзбекистон президенти ва Греция бош вазири Бокуда бўлиб ўтган CОP29ʼда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Кириакос Мицотакис сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, маданий ва сайёҳлик алмашинувларини кенгайтиришга келишиб олди.

Тошкентда яна бир гастрономик кўча очилади

Чилонзор туманида 2,3 километрлик ҳудудда кафе, болалар майдончаси, кутубхона, фаввора ва спорт машқлари майдони барпо этилади. Шаҳар раҳбарияти Ал-Хоразмий майдони ва кўчасининг пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун севимли дам олиш масканига айланишини кутмоқда.

Бизнес-омбудсман тадбиркорларни рекламаларни ноқонуний олиб ташлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди

Бизнес-омбудсман Тошкентнинг барча туманларида реклама конструкцияларининг оммавий бузилиши билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди. Қонунга мувофиқ ўрнатилган, лекин бузиб ташланган реклама иншоотлари эгалари тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакили ишонч телефонига мурожаат қилишга даъват этилди.

Туркия Исроил билан барча муносабатларни узди — Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Исроил билан барча муносабатларни узганини айтди. Шунингдек, у Туркия келажакда Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаслигини таъкидлади.

Тошкент аэропортида божхона ходимлари олтин тақинчоқларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришнинг олдини олди

Тошкент аэропортида божхона ходимлари қўл соатлари ва заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишни тўхтатди. Йўловчиларнинг Hublot, Cartier соатлари ва заргарлик буюмлари божсиз олиб кириш лимитидан ортиқ миқдорда мусодара қилинди.

Самарқандда бир гуруҳ шахслар 8-синфда ўқувчи қизни ўғирлаб, зўрлади

Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар 8-синф ўқувчисини ўғирлаб кетиб, бир неча кун давомида спиртли ичимликлар ва тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга мажбурлашган, шунингдек, унинг иродасига қарши бир неча бор жинсий яқинликка ундашган.

700 дан ортиқ фуқаро: талабалар, пенционерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар «Ўзбекконцерт» лицензияларини бепул олди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 2024 йилда талабаларга, пенсия ёшига етган санъаткорларга ва имконияти чекланган шахсларга имтиёзли шартларда концерт фаолияти учун махсус рухсатномалар берди.

Тошкентда пулли автотураргоҳларни бошқариш ҳуқуқи учун танлов ўтказилади

E-auksion платформасида Ўзбекистон пойтахти кўчаларида пуллик автотураргоҳларни бошқариш ҳуқуқи учун танлов эълон қилинди. Ижарачи 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаши ва ҳар йили даромаднинг бир қисмини Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига ўтказиши лозим бўлади.

Тошкент вилоятида йўлларда пиёдаларнинг ёруғлик қайтарувчи макетлари пайдо бўлади

Тошкент вилояти йўлларида пиёдаларнинг ёруғлик қайтарувчи макетларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Мактаб ўқувчиси, газета ушлаб турган кекса одам ва болали аёлнинг фигуралари йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир бўладиган жойларда ўрнатилади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.