Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими ишга туширилади
1 августдан Ўзбекистонда электр энергияси учун тўловларнинг янги тизими жорий этилади. Ҳозирда у Яккасарой туманида синов тарзида ишга туширилган. Унда абонентнинг исми ва фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб рақамига қўшимча равишда кадастр маълумотлари ва битта истеъмолчи номига ёзилган ҳисоблагичлар сони кўрсатилади.