O‘zbekiston

Тошкентда олти ёшли бола сув билан тўлдирилган қудуққа тушиб, вафот этди: ишни Бош прокуратура ўрганмоқда

Тошкентда олти ёшли бола сув билан тўлдирилган қудуққа тушиб кетди. Эртаси куни унинг жасади топилган. Бош прокуратура томонидан меҳнат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Вақтинчалик ногиронлик нафақаси қандай ҳолларда берилади?

Нафақа ходимни меҳнатга лаёқатсиз ҳолга келтирган жароҳат ёки касаллик ҳолатларида тўланади. Шунингдек, таълим муассасаларида, иш жойида ўқиш муносабати билан берилган таътилларда ва бошқа кўплаб сабабларга кўра нафақа тўланмайди.

Момақалдироқ самолётларга қарши: Нима учун парвозлар қолдирилмоқда?

7 июль куни момақалдироқ туфайли Тошкентга йўл олган бир қанча самолётлар муқобил аэродромларга жўнатилди. Uzbekistan Airports момақалдироқ ва чақмоқнинг самолётлар учун қанчалик хавфли эканини тушунтирди.

«Бизда 200 кВт/соат чегарасини қайта кўриб чиқиш режаси йўқ» — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар 1 майдан жорий этилган электр энергиясининг 200 кВт/соатлик асосий нормасидан норозилигини билдирди. Энергетика вазирлиги электр энергияси учун ижтимоий стандартни оширишни кутиш керакми, деган саволга жавоб берди.

Қурилишдаги қонунбузарликлар юзасидан Бош прокуратура томонидан 200 га яқин жиноий иш қўзғатилган

Йил бошидан буён қарийб 11,6 минг объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати ва ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан мониторинг ишлари олиб борилиб, тизимли назорат ўрнатилди. Қўпол қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 179 та жиноий иш қўзғатилган.

Энергетика соҳасида монополияга барҳам берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Энергетика соҳасида монополияга барҳам бериш тўғрисидаги қонун иккинчи ўқишда қабул қилинганини эълон қилди. Яъни, аҳоли электр энергияси етказиб берувчи корхонани танлаши мумкин бўлади. Алишер Қодиров ҳам янгилик ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларига яна тўртта лицензияни қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича тўрт нафар спортчи 2024 йилги Париж Олимпиадасида қатнашиш учун лицензия қўлга киритди. Олимпиадада енгил атлетика бўйича жами беш нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади.

Makro’да гўштлар орасида юрган суварак видеоси тарқалди — видео

Тошкент шаҳрининг Нукус кўчасида жойлашган “Makro” супермаркетларидан бирининг филиалида суварак гўштлар орасида юргани аниқланди. Маҳсулотлар ичида яна қандай ҳашаротлар юриши номаълум. СЭС ҳозирча воқеага эътибор қаратгани йўқ.

Андижондаги қорамолларда янги касаллик аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги қорамолларда номаълум касаллик аниқлангани ҳақида маълумот тарқалди. Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси маълум қилишича, чорва моллари мониторинги олиб борилиб, илмий изланишлар қилинмоқда.

Аёллар колонияларидан бирида 998 нафар маҳкум ахлоқ тузатиш йўлига ўтди

21-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаши ва ахлоқ тузатиш йўлига ўтишини аниқлаш мезонларига бағишланган комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 1159 нафар судланган хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг устав капиталини 200 миллион долларга ошириш режалаштирилмоқда

Бишкек Ўзбекистон–Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг устав капиталини 200 долларгача ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди. Томонлар икки давлат пойтахтларида савдо уйларини очиш режаларини ҳам муҳокама қилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.