O‘zbekiston

Давлат шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларидаги зарарларни қоплайди

Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби тасдиқланди. 2025 йил 1 февралдан бошлаб ташувчилар ЯИДХП орқали субсидия олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонлик блогер Антарктидада Марказий Осиё давлатлари байроқларини ўрнатди — видео

Ўзбекистонлик блогер Абдураҳмон Фозилов сайёрамизнинг энг совуқ қитъаси — Антарктидани забт этди. У ўз экспедицияси давомида минтақа халқларининг дўстлиги ва бирлиги рамзи сифатида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларининг байроқларини ўрнатди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга сақлаш тақиқланган ҳайвонлар турлари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш тақиқланди. Рўйхатга 500 дан ортиқ ёввойи ҳайвонлар, жумладан, илонлар, акулалар, йўлбарслар, шерлар, бўрилар ва шимпанзеларнинг барча турлари ва кенжа турлари киритилган.

2025 йилнинг ёзида Тошкентдан Иссиқкўлга поездлар қатнашни бошлайди

МДҲга аъзо давлатлар Темир йўл транспорти кенгашининг 81-йиғилишида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти Туркманистон, Беларус, Қирғизистон ва Эрон темир йўл маъмуриятлари вакиллари билан музокаралар ўтказди. Учрашувлардан бирининг натижасида 2025 йилнинг ёз мавсумида Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатновини йўлга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Fly Khiva юк авиакомпанияси йўловчиларни ташишни бошлайди

Fly Khiva юк ташувларига қўшимча равишда йўловчи рейсларини йўлга қўяди. Авиакомпания ички рейсларни амалга оширади, келгусида эса халқаро рейсларга чиқиш режалаштирилган, аммо айнан қайси давлатларга бориши ҳозирча номаълум.

Қўқонда террор ташкилотининг 11 нафар тарафдорига нисбатан ҳукм чиқарилди

ДХХ Фарғона вилоятида яшовчи 24-44 ёшдаги 11 нафар шахсни қўлга олди. Эркаклар «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти тарафдорлари бўлган. Гуруҳ аъзоларига 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади. Давлат раҳбари Трампга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли лавозимда катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида Туркий тараққиёт банкини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатор ташаббуслар билан чиқди. Таклифлар орасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш, шунингдек, электрон ҳужжат айланишига ўтиш масалалари бор.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.