O‘zbekiston

Ўзбекистонда самокат ва скутер ҳайдовчиларига маъмурий жавобгарлик жорий этилди

Ўзбекистонда скутер ва самокат ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий қилинди. Ушбу қонунчиликка ўзгартиришлар электр двигателли кичик ҳажмли транспорт воситалари ва шахсий ҳаракатланиш воситаларининг оммалашуви туфайли киритилди.

«10 суткалик қамоқ» Тошкент вилоятида бир гуруҳ ёшлар йўлда тартибсизлик уюштирди — видео

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги йўлда тартибсизликлар содир этган ўндан ортиқ ёшлар маъмурий жавобгарликка тортилди. 10 киши 10 сутка қамоққа олинди, яна бир киши ёш боланинг отаси бўлгани учун жаримага тортилди.

Парламент сайлови очиқ ва шаффоф ўтказилди — ШҲТнинг Ўзбекистондаги миссияси

ШҲТ бош котиби ўринбосари Нурлан Ермекбаев 27 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари очиқ, шаффоф тарзда ва Ўзбекистоннинг миллий сайлов қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда ўтказилганини маълум қилди.

BYD Uzbekistan катта имтиёзлар олгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

«Взгляд.uz» аввалроқ BYD Uzbekistan Factory 274,4 млрд сўмлик имтиёзлар олгани — бу заводнинг тўғридан-тўғри солиқларидан 8 баравар кўп экани ҳақида ёзганди. Компания маълум қилишича, электромобилларни мустақил равишда импорт қилувчи жисмоний шахслар BYD Uzbekistanʼга қараганда кўпроқ имтиёзларга эга бўлишган.

Ўзбекистон МБ фирибгарликнинг янги усули ҳақида огоҳлантирмоқда

Ўзбекистон Марказий банки фуқароларни банк ҳисобларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янги фирибгарлик усули ҳақида огоҳлантирди. Фирибгарлар фойдаланувчиларга ҳисоблари бузилгани ҳақида хабар юбориб, «ягона банк рўйхатга олиш рақамини янгилаш»ни таклиф қилишмоқда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.