Тошкентда Tracker скутерчини уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Tracker ҳайдовчиси 25 ёшли скутерчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Tracker ҳайдовчиси 25 ёшли скутерчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади. Айрим тамаки маҳсулотларига солиқ 3 баробар оширилади, маҳаллий алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи оширилади, импорт маҳсулотларига эса акциз солиғи пасайтирилади.
Синоптиклар Ўзбекистонда ноябрь ойи учун об-ҳаво таҳлилини тайёрлади. Ой ўзгарувчан об-ҳаво билан бошланади: ёмғир ва тунги аёзлар кутилмоқда. Ноябрь давомида тунда ҳарорат +10 даражадан 0...+5 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Ҳарорат ўта пасайиб кетиши эҳтимоли бор.
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб чиқинди учун тўловдан қарздорларнинг электр таъминоти ўчирилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. ҲЭТ бу вазиятга муносабат билдирди.
«Ташкент Инвест» компанияси пойтахтга кириладиган тўртта дарвозанинг эскиз концепциясини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов эълон қилди. Тошкент дарвозаларини Роҳат, Бектемир, Эркин ва Учқаҳрамон шаҳар назорат пунктлари ҳудудида барпо этиш режалаштирилмоқда.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга йўлнинг четки чап қаторини эгаллаган юк машиналари ҳайдовчилари учун янги жарима киритилди. Илгари юк машиналари учун фақат бурилиш ёки орқага қайтиш мақсадида чап қаторда ҳаракатланиш мумкинлиги белгиланганди. Бироқ, ҳозиргача бунинг учун жазо назарда тутилмаган.
Ўзбекистонда давлат органлари ходимлари сони оптималлаштирилмоқда. Қарийб уч минг киши ишдан бўшатилади. Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Davr Bankʼка молиявий жарима солди. Молия муассасаси мижозларга 50 млн сўмгача микроқарз таклиф қилган ҳолда, рекламаларда қўшимча шартлар ва муҳим тафсилотларни яширган.
Москванинг ЦСКА клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев 2023/2024 йилги мавсумда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб эътироф этилди. У 2015 йилда Достонбек Ҳамдамовдан сўнг ушбу мукофотга сазовор бўлган иккинчи ўзбекистонлик бўлди.
2024 йил январь ойидан Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олди. Сув Ўзбекистонга Норин, Сўх, Оқбўйра дарёлари ва мелиоратив каналлар орқали кириб келган.
2025 йилдан Ўзбекистонда электромобилларнинг аккумулятор батареяларига утилизация йиғимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Импорт қилувчилар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан солиқ ундириш таклиф этилмоқда. Енгил автомобиллар учун утилизация йиғими 5 минг сўмдан 10 минг сўмгача бўлади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди, унга кўра, чегара ҳудудида 5 кундан ортиқ бўлган фуқаролар ички ишлар органларидан маълумотнома олишлари керак бўлади.
Типратиканлар яшаш ҳудудларининг кўп қисмида сонлари 30% га қисқаргандан сўнг, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига «заиф ҳолатга яқин тур» сифатида киритилди.
Ўзбекистон президенти фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган қонунни имзолади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Хорижда концерт беришни режалаштираётган санъаткорлар ўз гастроллари ҳақида «Ўзбекконцерт»ни олдиндан ёзма равишда хабардор қилиши керак. Ушбу талабни бузганлик учун лицензияни муддатидан олдин тўхтатишгача бўлган қатъий чоралар кўрилади.
Тошкентда жамоат жойида қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди. Қизнинг айтишича, айбланувчи уни қучоқлаб, деворга тирамоқчи бўлган.
Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.