Mavzuga oid materiallar: Дональд Трамп

Трамп АҚШ армиясидан трансгендерларни бўшатишга тайёргарлик кўрмоқда

Dunyo

Дональд Трамп президентлик лавозимига киргач, АҚШ армиясидаги барча трансгендер ҳарбий хизматчиларни бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда. Янги фармон минглаб ҳарбий хизматчиларга, жумладан юқори лавозимларни эгаллаган шахсларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Илон Маск яна дунёдаги энг бой инсонлар рўйхатида етакчилик қилмоқда

O‘zbekiston

Bloomberg маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги 348 млрд долларга етиб, янги рекорд ўрнатди. Маск, шунингдек, ўтган сайловларда Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган саноқли миллиардерлардан бири бўлди.

Дональд Трамп Илон Маскни АҚШдаги янги департамент раҳбари этиб тайинлади

O‘zbekiston

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп тадбиркор Илон Маск ва бизнесмен Вивек Рамасвани давлат самарадорлигига эришиш департаменти бошлиғи этиб тайинлади. Улар «ҳукумат бюрократиясини демонтаж қилиш» билан шуғулланади, деди Трамп.

Tesla капитализацияси Трамп ғалабасидан кейин 1 трлн долларга етди

Dunyo

Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганидан кейин Teslаʼнинг бозор қиймати триллион долларга етди. Бу компания акцияларининг сезиларли ўсишига олиб келди.

Джо Байден: ҳокимият ўтказилиши «тинч ва тартибли» бўлади

Dunyo

АҚШнинг амалдаги президенти Байден Трамп билан телефонда гаплашиб, уни ғалаба билан табриклади. Байден сайловлар мамлакат учун синов бўлганини ва фуқароларни ғалаба тарафдорлари ҳамда мағлубиятни бошдан кечираётганларга ажратганини таъкидлади. Шунингдек, у ҳокимият ўтказилиши тинч йўл билан амалга оширилишини айтди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади. Давлат раҳбари Трампга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли лавозимда катта муваффақиятлар тилади.

Трамп АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонди — Fox News

Dunyo

Fox News Трампнинг АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонганини хабар қилди. Республикачилардан номзод 277 та сайловчи овозини олган бўлса, демократ Камала Харрис 226 та овоз олди. Овозларни расмий санаш жараёни ҳали якунланмаган.

АҚШда президентлик сайлови: рақамлар

Dunyo

Бугун, 5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Бу галги сайловолди пойгаси давомида нафақат мамлакатдаги иккита асосий сиёсий партия вакиллари, балки бир нечта мустақил номзодлар ҳам ўз номзодларини президентликка илгари сурди, аммо охир-оқибатда танлов анъанавий равишда икки асосий рақиб ўртасида амалга оширилмоқда.

АҚШда эркак олмахонни қутқариб, ишини ташлаб, бошпана очди: ҳокимият ҳайвонни тортиб олиб, ўлдирди

Dunyo

Нью-Йорк штати ҳокимияти Instagramʼда 600 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган Ёнғоқ номли олмахонни ухлатиб қўйди. Ҳайвон ноқонуний сақлангани учун эгаларидан тортиб олинди ва қутуриш белгиси бор-йўқлигини текшириш мақсадида ўлдирилди.

Трамп унга суиқасд қилинган жойда нутқ сўзлади

Dunyo

АҚШнинг собиқ президенти, республикачилардан давлат раҳбари лавозимига номзод Доналд Трамп Батлердаги (Пенсилвания) митингда нутқ сўзлади, у ерда унинг июль ойида бўлиб ўтган аввалги сайловолди тадбирида сиёсатчига суиқасд уюштирилганди.

Трамп хориждаги урушни тўхтатиб, Россия билан дўстлашишга ваъда берди

Dunyo

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Россия билан яхши муносабатлар ўрнатиш кераклигини айтди. Республикачи, шунингдек, у ва унинг жамоаси хорижда тўхтовсиз урушларга чек қўйиш ниятида эканини қўшимча қилди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.