Блогер Jasjan пул йиғиш можароси марказига тушиб қолди
Jasjan тахаллуси билан машҳур бўлган ўзбекистонлик блогер Жасур Шодиев маблағ йиғиш бўйича можаро марказига тушиб қолди. У ўз ижтимоий тармоқларида камбағал оилаларга пул эҳсон қилишга чақирувчи эълонларни жойлаштирган. Блогер ўз хизматлари учун 3 минг доллар талаб қилган.